1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент давлатимизнинг юксак мукофотларини топширди

21:34 / 30.08.2023 1773 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан, чет эллик инвесторлар «Дўстлик» ордени билан мукофотланган эди.

30 август куни Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Президент ўз нутқида  улуғ мутафаккир ҳазрат Алишер Навоийнинг «Бу дунёда инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир», деган сўзларини келтирди. 

Президент маросимга йиғилганларни номма-ном тилга олиб, давлат мукофотлари билан табриклади. Уларни Янги Ўзбекистоннинг чинакам бунёдкорлари сифатида қадрлашини таъкидлаб, фидокорона меҳнати, ёш авлодга ибрати учун миннатдорлик билдирди.

– Бахт нима ўзи? Фарзандлар бағрида соғ-саломат юриш, оилада, эл-юртда азиз бўлиш, ҳалол қилган меҳнатингнинг қадрини кўриш. Бутун халқимиз сизлар билан фахрланади, сизларга ҳавас билан қарайди. Илоҳим, мана шундай обрў, мана шундай ҳурмат-эътибор сизларни ҳеч қачон тарк этмасин, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шундан сўнг, мукофотланганларга фахрий унвон, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди.

Маълумки, миллий ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан, Президентимиз ташаббуси билан «Имом Бухорий» ордени таъсис этилган. Юртимиз ва минтақамизда Ислом динини асраш, илмий меросни ўрганиш ва мусулмонларга етказиш йўлида маънавий жасорат кўрсатиб яшаган икки буюк ватандошимиз, марҳум муфтийлар – шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари олий даражали «Имом Бухорий»  ордени билан мукофотланган эди. Тадбирда уларнинг фарзандларига ушбу табаррук нишон топширилди.

Президент маросимда йиғилганларни табриклаб, самимий дил сўзлари ва тилакларини айтди. 

Мукофотланганлар юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, халқимизга эзгу тилаклар билдирди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қадрли ватандошлар Дунёдаги жамийки ислом уммати қатори юртимиз мўминмусулмонлари ҳам катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган улуғ айём ndash Рамазон ҳайити давоми...

2862 22:18 / 20.04.2023
Тегишли қонун лойиҳаси Дания ҳукумати томонидан парламентга тақдим этилади. Дания ҳукумати жамоат жойларида Қуръон ва бошқа диний битикларни ёқишни тақиқловчи давоми...

1746 08:25 / 27.08.2023
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Тошкент ислом институтининг .Таҳфизул Қуръон, кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиевнинг қайнотаси, давоми...

2821 20:47 / 10.08.2020
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг анжуманлар залида отинойилар учун чоп этилган қўлланмаларнинг тақдимоти бўлиб давоми...

4245 13:00 / 16.11.2019