1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муносиб эътироф

14:55 / 30.08.2023 1923 pdf Ўқиш режими + -

Президент фармонига мувофиқ марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф олий даражали «Имом Бухорий» ордени билан тақдирландилар. Бугун ушбу мукофотни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжидининг имом-хатиби, шайх ҳазратларининг фарзанди Исмоилжон Муҳаммад Содиқ қабул қилиб олди.

Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзининг серқирра фаолияти ҳамда беқиёс илмий-маърифий мероси билан исломий тафаккур ва маданиятни равнақ топтириш, муқаддас динимизнинг улуғ инсоний ғояларини халқимизга етказиш, машҳур уламоларимизнинг бебаҳо асарларини чуқур тадқиқ этиш, турли мамлакат ва ўлкаларда кенг тарғиб қилиш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқаро миқёсда динлараро мулоқотни йўлга қўйиш, миллат ва элатлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш, жамият ҳаётида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссаси, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги алоҳида хизматлари учун Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф олий даражали «Имом Бухорий» ордени билан мукофотлансин.
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш.Мирзиёев

Мавзуга оид мақолалар
Муқаддас Макка шаҳридаги Масжид улҲарамда дунёдаги энг катта соябонларнинг ўрнатилиши якунланмоқда.Саудия Арабистони ҳаж вазирлиги манбасининг хабар қилишича, давоми...

3209 15:01 / 08.10.2018
2019йил 29июль куни Цингапур .CресcэнтРатинг, агентлигининг мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтинги юртимизда жорий этилиши муносабати билан тақдимот давоми...

1915 12:01 / 27.07.2019
22 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган халқаро анжуман ва унинг доирасидаги давоми...

2800 10:02 / 23.09.2019
Футбол бўйича Ироқ миллий чемпионати ўйинида футболчи ва ҳакамлар Швецияда Қуръоннинг ёқилишига қарши акция уюштириб, майдонга Қуръон китоблари билан чиқди. Бу давоми...

2294 16:02 / 07.07.2023