1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Болгарда мусулмон ёшларнинг XVI форуми ўтказилади

18:27 / 15.08.2023 1524 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 16 август куни Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси қароргоҳида XVI Бутунроссия мусулмон ёшлар форумининг тантанали очилиш маросими бў либ ўтади.


Форум иштирокчиларини Татаристон Республикаси муфтийсининг биринчи ўринбосари Илфар ҳазрат Ҳасанов, «Aжал Буфкеран» жамғармаси (Марокаш) магистри, профессор, шайх Aбдурраҳим Лакрим, Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси ижтимоий ривожланиш бўлими мудири ва Татаристон Республикаси инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Ойгул Биктимироваларнинг табрик нутқлари режага киритилган.


Форум 16-23 август кунлари Болгарнинг қадимий шаҳрида чодирлар шаҳарчаси шаклида мусулмонлар ўртасида хайрия ишлари мавзусида ўтказилади. Унда Индонезия, Миср, Лондон, Қрим Республикаси, Бошқирдистон, Кабардино-Балкария (Налчик), Чувашия ва Татаристон, шунингдек, Перм ўлкаси, Москва, Aстрахан, Владикавказ, Свердловск вилояти, Ижевск, Йошкар-Ола, Самара ва Ханти-Мансийскдан 18-30 ёш атрофидаги 100 га яқин иқтидорли ёшлар иштирок этади.


Форум Россияда уммат манфаати учун ижтимоий лойиҳаларни яратиш ва амалга ошириш учун платформага айланади. Яъни, ёш мусулмонларга ижтимоий стартапларни амалга оширишнинг турли босқичларида қандай «пакетлаш»ни ўргатади: булар грант танловларида қатнашиш учун тақдим этилиши мумкин бўлган ғоя ёки тайёр лойиҳалар бўлиши мумкин.


Мусулмон ёшлар форуми натижаларига кўра, энг яхши лойиҳалар танлаб олинади. Форум дастуридан диний билим олиш, илмий-маърифий маърузалар, тренинглар, маҳорат дарслари, ТЕД ва дебатлар, кинозал ва китоб клуби, саёҳат ва экскурсиялар ўрин олган.

 

Мавзуга оид мақолалар
Марлборо шаҳрида қад ростлаши кутилаётган ушбу исломий марказ, аввало мусулмонларни тинчхотиржам ибодат қилишларини таъминлашни ўз олдига мақсад қилган, дейди давоми...

1775 16:10 / 22.05.2019
Рамазон ойида Татаристон Республикасидаги мусулмонлар оғир касал болаларга ёрдам бериш ва муҳтож оилаларни озиқовқат билан таъминлаш учун маблағ тўпладилар. Бу давоми...

2438 10:30 / 20.05.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов давоми...

2284 11:31 / 02.02.2022
2023 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Айни вақтда Kun.uz мухбирининг хабар беришича, давоми...

1553 14:09 / 11.10.2023