1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар тақдирланди

11:54 / 11.08.2023 2480 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 10 август куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жомеъ масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар учун маърифат соати бўлиб ўтди.


Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бориб, диний соҳа ходими тартиб-интизомли бўлиши, ижро интизомига қатъий риоя қилиш кераклиги ҳақида гапирдилар. Шу билан бирга, эртанги жума намози тезисига қўшимча равишда сувни тежаш, исроф қилмаслик ҳақида кўрсатма бердилар.


Маърифат соати сўнгида турли соҳаларда фаол ва жонкуяр бўлган бир неча имом-хатиблар ташаккурнома билан тақдирланди.


Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили ўринбосари Эргашали домла Рустамов вакиллик ташкилий масалаларида фаоллиги учун тақдирланди.
Чегара ҳудудларда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида фаоллиги учун:
– ЎМИ Тошкент шаҳар вакили ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев;
– «Имом ат-Термизий» масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов;
– «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ;
– «Яккасарой» жомеъ масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Тошонов;
– «Сирож Солиҳ» масжиди имоми Ҳасан домла Қодиров;
– «Доруссалом» масжиди имом-хатиби Абдуқодир домла Муҳаммадраҳимов;
– «Фирдавс» масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов;
Тарғибот ишларида фаол бўлганлиги учун Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;


«Тартибли ва интизомли имом» эътирофига Раҳимберди домла Раҳмонов ва Миробод тумани бош имом-хатиби Меърожиддин домла Ҳайдаров;


Ҳаждаги интизоми учун «Иброхим ота» масжиди имом-хатиби Азимжон домла Алимжоновлар ташаккурномага лойиқ кўрилди.


Ташаккурнома олган имом-хатибларни муборакбод этамиз!

 

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон кубоги 3тури доирасидаги .Металлург, .Қўқон1912, 20 ўйинининг 36дақиқасида учрашув бош ҳаками рўзадор давоми...

1849 13:08 / 01.05.2021
Коронавирус чекловлари испаниялик мусулмонларнинг ифторини ёпиқ жойларда ўтказишига тўсқинлик қилаётган бир пайтда, Барселонадаги католик черкови уларга давоми...

2289 19:30 / 06.05.2021
Бугун, 2 март куни .Hilol Nashr, матбаанашриётининг босмахонасига Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, .Шарқ, маҳалла фуқароларининг бир қатор фаоллари ҳамда 281мактаб давоми...

1449 13:43 / 02.03.2024
Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари давоми...

1648 16:27 / 29.04.2024