1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳазратни хотирлаб» танловининг 49-сони ғолиби аниқланди

18:06 / 09.08.2023 1672 pdf Ўқиш режими + -

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг навбатдаги ғолиби аниқланди. Ҳайъат аъзолари томонидан танловнинг 49-сонида Тошкент шаҳридан Улуғбек Омонов «Энг яхши фикр-мулоҳаза» танловининг ғолиби деб топилди.


Танлов ғолибига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи, устоз Эркин Малик домла шайх ҳазратларининг шоҳ асарлари бўлмиш олти жилдлик «Тафсири Ҳилол» китобини топширдилар.


Азиз мухлислар, кўрсатувнинг аввалги сонларидаги белгиланган муддатдан кейин ҳам ғолибликка муносиб бўлган жуда кўп изоҳлар ёзилди ва ёзилмоқда. Шуни эътиборга олган ҳолда кўрсатувнинг 50-сонидан бошлаб, ҳар бешта сон оралиғида (яъни, 50-51-52-53-54-55-сонлари) ёзилган изоҳлардан ғолибликка муносиби саралаб олинадиган бўлди. Бунда изоҳларнинг танлов шартларига мослиги эътиборга олинади.


Кўрсатувнинг навбатдаги сонларини томоша қилинг ва танлов ғолибига айланинг.
Танлов шартлари:
1. Кўрсатув ҳақида умумий фикрингиз.
2. Кўрсатувдаги энг ёққан хотира қайси бўлди?
3. Энг кўп манфаатли бўлган сон қайси бўлди?
4. Барча сонлардан олган 10 та хулосангиз.
5. Кўрсатув бўйича қандай таклиф ва мулоҳазаларингиз бор?
6. Ҳазрат билан боғлиқ сизнинг қандай хотирангиз бор?
Аллоҳ таоло хайрли ишларни давомли қилсин.

 

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, АлАзҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад давоми...

3616 14:07 / 12.10.2018
.Hilol, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг укаси Султонхон Алимовнинг давоми...

1703 15:20 / 12.12.2019
Гамбия президенти Адам Барроу Саудия Арабистонига расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар берди. Президентни икки муқаддас масжид бош давоми...

1672 11:00 / 28.06.2021
.Hilol Nashr, матбаа нашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси кўп йиллар диниймаърифий соҳада хизмат қилиб келаётган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кадрлар бўлими давоми...

2100 22:57 / 12.06.2021