1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони 8 давлат фуқароларига зиёрат визаларини тақдим этади

05:54 / 09.08.2023 1890 pdf Ўқиш режими + -

Мамлакат Туризм вазирлиги саккизта давлатга: Озарбайжон, Aлбания, Ўзбекистон, Жанубий Aфрика, Грузия, Тожикистон, Қирғизистон ва Малдив оролларига «электрон низом» асосида зиёрат визаси бериш бўйича янги қадам ташлади. Мазкур давлат фуқаролари қиролликдаги халқаро портлардан бирига етиб келган вақтда Қиролликка электрон шаклдаги зиёрат визаси учун талабнома билан мурожаат этишлари мумкин бўлади.


Ушбу қадам Қиролликнинг сайёҳлик стратегияси ва туризм секторининг 2030 йилга мўлжалланган мақсадларига мос келади. Бу соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссасини 3 фоиздан 10 фоизга ошириш, мамлакат фуқароларини бир миллион қўшимча иш ўринлари билан таъминлаш ва 2030 йилгача 100 миллион сайёҳни жалб қилишни ўз ичига олади.


Ташриф визаси шахсларга Подшоҳликнинг турли ҳудудларига ташриф буюриш ва умра маросимларини бажариш имконини беради. Саудия Арабистони Туризм вазири Aҳмад бин Aқил ал-Хатиб томонидан чиқарилган низомда сайёҳлар ушбу тартиб ва қоидаларга риоя қилишлари шарт экани, улар Қиролликда бўлганларида, ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзи билан бирга олиб юришлари маълум қилинган.


Вазирлик зиёрат визаси ҳаж зиёратига рухсат бермаслигини, шунингдек, Ҳаж мавсумида Умра зиёратини амалга оширишга имкон бермаслигини таъкидлади. Бу эса Подшоҳликнинг дунё билан халқаро муносабати ва мулоқотини ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни такомиллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар асосий мақсадлар замирида эканига далолат қилади.


Туризм вазирлиги Қиролликда туризм соҳаси инфратузилмасини изчил ривожлантириш ва кенгайтириш билан бир вақтда қўшимча мамлакатлар ва ҳудудларни қамраб олиш учун электрон зиёрат визаси тизимини янада кенгайтириш ниятида эканини маълум қилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими И.Аҳмедов тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 22 май куни Ҳадис илми мактаби педагоглар жамоасининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ҳадис илми давоми...

1488 16:30 / 24.05.2024
Мисрнинг ДаралИфта Фатво уйи ва АлАзҳар исломий маркази Дания Страм курсrdquo ўнг қанот партияси раҳбари Расмус Палудан томонидан мусулмонларнинг муқаддас давоми...

2127 06:10 / 19.04.2019
Америкалик тадқиқотчилар пандемия пайтида ҳалол маҳсулотларга бўлган талабнинг бироз пасайганини қайд этиб, кафолатланган ўсишни башорат қилмоқдалар. Ҳалол давоми...

2043 08:00 / 26.08.2021
Машҳур Sothebyaposs ким ошди савдоси уйи дунёдаги мусулмонлар учун энг муҳим жойларнинг илк суратларини сотувга қўйди Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. Улар орасида давоми...

2849 09:00 / 24.05.2021
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021