1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Умра” хизматлари фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади

19:39 / 08.08.2023 1552 pdf Ўқиш режими + -

Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.

 Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

“Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

"Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

“Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор мурожаати асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисини зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (элликбоши) сифатида жалб этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

мутахассиснинг зиёратчилар гуруҳларига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ хизмати беғараз амалга оширилади, унинг сафар харажатлари (транспорт, меҳмонхона, озиқ-овқат, суғурта, виза тўловлари ва бошқалар) “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор томонидан қопланади;

мутахассис туроператорнинг сўровига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 3 иш кунида ажратилади;

1 нафар гуруҳ раҳбарига 50 нафардан ошмаган зиёратчилар гуруҳи бириктирилади.

2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади.

Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.

 

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
АОКАда ўтказилган брифингда .Вақф, хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров фонд томонидан 20182021 йилларда мамлакатимиздаги диний таълим давоми...

1678 11:30 / 28.09.2021
Саудияликлар бошқа мамлакатлардаги мусулмон дўстларини Саудия Aрабистонига келишга ва .шахсий ташриф визаси, асосида умра зиёратини адо этишга таклиф қилишлари давоми...

1647 12:00 / 25.07.2023
Бундан қарийб тўққиз йил аввал, яъни 2010 йилнинг 11 августида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ташаббуслари билан улкан ва қутлуғ бир давоми...

5143 15:58 / 18.02.2019
Бугун мусулмон уммати, хусусан, Ўрта Осиё халқига катта йўқотиш, оғир жудолик етди. Ҳожи Ҳиндистоний домла раҳматуллоҳи алайҳнинг энг пешқадам шогирдлари, давоми...

3082 20:23 / 14.04.2021