1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Грузия муфтийсининг юртимизга ташрифи

20:28 / 07.08.2023 1543 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 7 август куни юртимизга Грузия давлати муфтийси Эътибор Эминов ҳамда Грузия диний идораси илмий шўро аъзоси Мулкадор Ҳожиев ташриф буюрдилар. Меҳмонларни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ мамнуният билан кутиб олдилар.


Даставвал, меҳмонлар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига ташриф буюриб, масжид хонақоси, кутубхонаси ва мажмуанинг бошқа диққатга сазовор обидалари билан яқиндан танишдилар.


Сўнгра шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ томонидан асос солинган «Ҳилол нашр» нашриётига келишди. Азиз меҳмонлар нашриётга ташрифлари давомида у ерда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, таҳририятда китобларнинг нашрга тайёрланиши, босмахонада чоп этилиши билан боғлиқ бир қанча жараёнлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Шундан сўнг нашриётнинг бош дўконига келиб, у ердаги барча шарт-шароитлар, халқимиз учун ташкил этилган мўъжазгина кутубхона, умуман, барча жараёнлар билан яқиндан танишиб, илиқ таассурот билан чиқдилар. Ташрифлари давомида меҳмонларга Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳамроҳлик қилдилар.


Юртимизда диний соҳада кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётгани, жумладан, диний-маърифий адабиётлар нашрига ва сотувига бўлган эътибордан меҳмонлар ниҳоятда мамнун бўлдилар.

 

 

 

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Босния ва Герцеговина парламент ассамблеяси Халқлар уйи юқори палатаси раиси, Босния демократик ҳаракатлар партиясининг етакчиси Бакир Изетбегович 2022 йилда Биг давоми...

1799 18:30 / 06.07.2021
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда содир этилган террорчилик ҳужумидан сўнг, масжидлар хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилган. Бу давоми...

2042 13:00 / 08.07.2019
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин давоми...

1946 10:24 / 11.09.2020
Америка Юрак Ассоциацияси олимлари мунтазам нафл рўза рўза тутиш юракқон томирлари касалликларини олдини олиш мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда MedicalXpress га давоми...

2536 14:05 / 06.12.2019