1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ноодатий зарба

11:00 / 04.08.2023 1926 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У танасига орқа томондан ёки ён тарафдан ўқ зарбаси келишига одатланиб қолганди.


Лекин уни хафа қилган, унга даҳшатли фожиа бўлиб таъсир қилган, жойида донг қотиб қолишига сабаб бўлган нарса — унинг юзига отишгани эди.


Гўё у овчига «Эй сайёд, бунчалар тошбағир ва аҳмоқ бўлмасанг! Юзимга отдинг-а! Юзимга ҳам отасанми?! Ахир бу юз шоирлар мақтаб ғазаллар битган юз эди-ку! Ахир бу кўз адиблар зарбулмасал қилган кўз эди-ку!» деб айтаётгандек.


Чунки, у юзига отишларига ҳеч ўрганмаган, бунга одатланмаган эди.


Айрим кимсалар ҳам бошқаларнинг қалбларига шунга ўхшаган ноодатий зарбаларни берадилар.


Аллоҳ таоло мўмин-мўминаларга озор берувчиларни ёмонлаб, шундай марҳамат қилган:


وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَاناً وَإِثْماً مُّبِيناً


«Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят).


Азизлар, бир-биримизга, қалбларимизга озор беришдан, уни синдиришдан сақланайлик! Унинг ўрнига бир-биримизни хурсанд қилишга уринайлик!


Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фарз амаллардан кейин Аллоҳга энг маҳбуб амал мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритишдир» деганлар.
Имом Табароний ривояти.


Қаранг, бир диндош биродаримизнинг қалбига шодлик киришига сабаб бўлишимиз Роббимиз наздидаги маҳбуб амаллардан экан.


Аллоҳ таоло барчамизни дилозорликдан сақлаб, қалбларга хурсандчилик киришига сабаб бўлувчилардан қилсин!
 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон киши, эркак бўлсин, аёл бўлсин, кийим Аллоҳ таолонинг неъматларидан бири эканини доимо эсга олиб, бу неъматга шукр қилиб туриши лозим.Кийим кийишда давоми...

6270 12:28 / 12.04.2017
Бугунги кунда мнемоника атамаси билан юритиладиган эсда сақлаб қолиш маҳоратлари ўйлаб кўрсак қадимдан исломий билимларда жуда кенг кўламда қўллаб келинган давоми...

4099 16:00 / 08.12.2023
Интернет замонида ҳаким зотнинг ўғлига қилган тиллага тенг тавсиялари Ўғлим Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз давоми...

2502 17:00 / 22.06.2022
Тўрт ёшТўрт ёшда болалар ҳақиқий тадқиқотчи бўлишади ва ҳамма нарсани ўрганишни хоҳлашади. Бу ёшда давоми...

2615 15:00 / 14.08.2021