1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръон билан боғлиқ акция Данияга жиддий зарар етказиши мумкин

10:00 / 31.07.2023 1673 pdf Ўқиш режими + -

Данияда Қуръоннинг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳаракатлар мамлакатнинг хориждаги обрўсига путур етказади, вазиятга аралашиш керак, деб ҳисоблайди ТИВ раҳбари.

Данияда Қуръоннинг ёқиб юборилиши мамлакатнинг хориждаги обрўсига путур етказади. Бу ҳақда dw.com манбасига таяниб, kun.uz сайти хабар берди. Вазиятга аралашиш керак, дейди Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лекке Расмуссен. Бу ҳақда 30 июль, якшанба куни Даниянинг Politiken нашри хабар берди. Унга кўра, ҳукумат бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун қонуний восита топмоқчи.

Дания ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнот билан чиқди. «Сўз эркинлиги Дания жамиятининг энг муҳим қадриятларидан биридир, – дейилади унда. – Биз шундай вазиятга дуч келдикки, Қуръонни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатлар шу қадар кўламга етганки, дунёнинг кўп жойларида, турли қитъаларда Дания бошқа давлатларнинг маданияти, динлари ва урф-одатларини ҳақорат қилиш ва камситишни тарғиб қилувчи мамлакат сифатида кўриляпти». 15 та ҳукумат Копенҳагеннинг бундай ҳаракатларини қоралади, бир қатор элчилар чақириб олинди, дея маълум қилди ТИВ. 31 июль, душанба куни Дания ва Швециядаги ҳаракатлар муносабати билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилиши бўлиб ўтади. Бўлаётган воқеалар Данияга, унинг хавфсизлигига ва ҳамфикр мамлакатлар манфаатларига жиддий зарар етказиши мумкин, дейди Ташқи ишлар вазирлиги. Дания ҳукумати «айрим шахслар томонидан амалга оширилган чуқур ҳақоратли ва эҳтиётсиз бундай ҳаракатлардан узоқлашди». Ташқи ишлар вазирлигига кўра, бу ҳаракатлар экстремистлар фойдасига ишлаяпти.

Шу тариқа, 30 июль куни Даниядаги хорижий давлатларнинг элчихоналари олдида Қуръонни ёқишнинг бешта ҳаракати қайд этилган, 31 июль куни яна еттитаси бўлиб ўтиши эълон қилинган, деб эслатади Jyllands-Posten газетаси.

Данияда Қуръонни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатлар араб дунёсида норозиликларга сабаб бўлди. Улардан биридан кейин юзлаб намойишчилар Бағдод кўчаларига чиқиб, Даниянинг Ироқдаги элчихонаси олдида тўпланди. Хавфсизлик кучлари оломонни сув пуркагичлар билан тарқатиб юборди. Dansk Flygtningehjælp (DRC) ҳуманитар ташкилоти Ироқда қуролли ҳужумга учради, деб ёзади газета. 

 

 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон каби давоми...

2116 16:17 / 26.11.2023
Германиянинг Лейпзиг университети тадқиқотчилари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида исломофобия мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этадиган давоми...

3602 08:45 / 31.01.2019
Буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳазратларининг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш, кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида яна бир муҳим лойиҳани амалга ошириш давоми...

1114 13:50 / 01.05.2025
Британия Мусулмонлар кенгаши мамлакатдаги молия институтларни банк ҳисобларининг ноқонуний ёпилишини мусулмонларга нисбатан камситиш дея айблади. Бу ҳақда РИА давоми...

1938 12:23 / 04.08.2023