1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бошқача бўлинг!

09:00 / 14.11.2023 2653 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1800 йилда Наполеон Бонапарт ўз қўшини билан Алп тоғлари оша Италияга юриш қилмоқчи бўлди. Қўшиндаги генераллари унга ҳозир Алпдан ўтадиган пайт эмаслигини, бироз кутиш шартлигини маслаҳат беришди.

Наполеон уларга деди:
- Аммо кутиш ғалаба фурсатини қўлдан чиқаради!


Генераллар сўрашди:
- Алп тоғларичи?


Наполеон деди:
- Наполеон бошқарадиган қўшин олдида Алп тоғлари йўқдай гап!


Наполеон отига миниб қўшиннинг олдига тушди. У қўшини билан беҳад қийинчилик ва чексиз тўсиқларни енгиб ўтди. Италияга тўсатдан ҳужум қилиб уни мағлубиятга учратди!


Кутилган инсон бўлманг. Келажакдаги режалари ҳаммага маълум инсонлар аксар ҳолатда кўзлаган мақсадларига ета олишмайди. Чунки тўсатдан, кутилмаганда иш қилишда гап кўп. Сийрат китобларида тўсатдан, ҳеч кимга билдирмай қилинган ишларга мисол тиқилиб ётибди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир иш қилсалар тўсатдан, кутилмаганда қилишга ҳаракат қилар эдилар. Шунинг учун доимо бошқалардан бир қадам олдинда эдилар. Ҳижратга чиққанларида Мадина томон борадиган одатий йўлдан юрмадилар. Ғазотларга чиқсалар кутилмаганда, қаерга бораётганларини айтмасдан чиқар эдилар. Шунинг учун аксар ғазотларида ғалабага эришар эдилар. Зарар оз бўлар эди!


Иш фақат урушга боғлиқ эмас эди. Ҳаётнинг бошқа жабҳаларида ҳам шу услубни тутар эдилар.


Завжангизга тўсатдан совғалар беринг. Қилинадиган одатий ишлар инсонни зериктиради. Зерикиш эса қотилдир!


Ишингизни реклама қиласизми ёки ширкатингизними, ўзгалардан ажралиб туринг. Кичкинагина янгилик катта ўзгаришларга сабаб бўлиши, ширкатингиз томон кўп инсонларни жалб қилиши мумкин!


Иш фақатгина пулга ёки мижозларни жалб қилишга боғлиқ эмас. Ҳатто қадриятлар ва асосларга ҳам боғлиқ. Нодирлик кишиларни жалб қилади!


Бир даъватчини биламан. Ким билан кўришса чўнтагидан хушбўйлик чиқариб суҳбатдошининг қўлига суртиб қўяди. 


Яна бир эшон бобони биламан. Ким билан кўришсалар унга ширинлик улашадилар. У киши етиштирган тут дарахти кирмаган хонадон камдан-кам бўлса керак. Ҳар йили минглаб дарахтларни бепул тарқатадилар.


Араб диёрида бир шифокор беморларига ташхис қўйиб дори-дармонларни ёзиб бергач, қоғоз остига қуйидагиларни ҳам ёзиб қўяр экан:
1. Мен оддий сабабчиман холос. Шифо бергувчи Аллоҳдир!
2. Рўйхатдаги дориларни сотиб олинг. Билингки, Аллоҳ дори билан ҳам, дорисиз ҳам шифо бериши мумкин.
3. Дардингиздан савоб умид қилинг. Мўъминнинг танасига кирган оддий тикан учун ҳам Аллоҳ унга ажр беради!


Бу нарсаларни ҳаммамиз биламиз. Аммо одатий бўлмагани учун эътиборимизни тортади!


Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўғулларнинг Бағдодга киргандан сўнг қилган энг ёмон иши китоб ва кутубхоналарни ёққани ва дарёга ташлаганидир.Бағдод бир неча йиллардан сўнг қайтариб олинди. давоми...

3319 17:00 / 06.03.2022
Ушбу битим йил ой кундажой номида Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи паспортга мувофиқбундан кейин сотувчи деб юритилади ва Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, давоми...

6523 17:43 / 29.03.2018
Тарихдаги машҳур комик актёр Чарли Чаплин айтади.Болалигимда отам билан цирк томоша қилгани бордим. Касса олдида узун навбатга турдик. Биздан олдинда олти болали давоми...

1881 19:00 / 20.10.2022
Луқмони Ҳаким ўғлига шундай насиҳатлар берди.Қариндошуруғлардан алоқангни узма, ўйлаб иш тут, одамларни ғийбат қилма, одамлар ёмон ишга бош қўшса уларга давоми...

3307 10:30 / 20.11.2021
Аудиолар

229766 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148366 14:35 / 11.08.2021