1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти умра амалларини бажарди

09:36 / 20.07.2023 2017 pdf Ўқиш режими + -

Давлат раҳбари лавозимига сайланганидан кейин илк хорижий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турган  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди.

19 июль - ислом оламида бошланган ҳижрий 1445 йил муҳаррам ойининг биринчи кунида давлатимиз раҳбари эҳромга кириб, умра амалларини бажарди. Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиш шарафига муяссар бўлди.

Шавкат Мирзиёев динимиз арконларига мувофиқ Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилди. Ватанимиз равнақи, эл-юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, барча юртдошларимиз, ёш авлодимиз бахту иқболи ва ёрқин келажагини тилаб дуолар қилинди.

Таъкидлаш жоизки, айнан шу куни Каъбанинг кисвасини алмаштириш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек, Саудия Арабистонида бўлиб турган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам шу куни Умра зиёратини амалга оширди. Бу ҳақда республика раҳбари матбуот хизмати хабар берди.


 «Эмомали Раҳмон Марказий Осиё ва Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари билан учрашишдан олдин Маккага йўл олди», дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, «Эмомали Раҳмон эҳром кийиб, Аллоҳнинг уйига кириб, Каъбатуллоҳ ичида 2 ракат нафл намозини ўқиди». Шундан сўнг, Сафо ва Марво тепаликларига чиқиб, Замзам қудуғидан сув ичди.





Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк давоми...

5513 16:02 / 12.09.2019
Жорий йилнинг 6 май куни Саудия Арабистони подшолигининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли давоми...

2710 09:00 / 07.05.2021
Миллий статистика бошқармаси тадқиқотига таяниб, Буюк Британиядаги мусулмонларнинг сони тарихда биринчи марта 3 миллиондан ошди дея хабар беради Daily Mail нашри. давоми...

2621 15:00 / 12.03.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ132сонли фармони билан 2024 йил ноябрга қадар мамлакатимизда ислом молиясини жорий қилиш бўйича қонун давоми...

1848 11:56 / 04.09.2024