1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Онангиз бўлса, айтинг...

11:00 / 09.12.2023 6207 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳл Исфаройиний айтади: «Менга Сулайм, яъни Абул Фатҳ Розий айтиб берганди: «Рай шаҳрига сафар қилганида ўн ёш атрофида бўлган экан. Сафари ҳақида ҳикоя қилиб шундай деди:
«Бир шайхнинг олдига бордим, у таълим бериб турган экан. Менга: «Кел, сен ҳам ўқи!» - деди. Фотиҳа сурасини ўқиб беришга роса ҳаракат қилдим, лекин тилим келишмади. Шунда шайх: «Онанг борми?» - деди.


«Ҳа, бор», дедим.
Унга бориб айт: «Аллоҳ Қуръон ва илм билан ризқлантиришини сӯраб ҳаққинга дуо қилсин», деди.


Уйга қайтдим, онамдан дуо қилишларини сўрадим, дуо қилдилар. Вақт ўтди, улғайдим. Кейин Боғдодга бордим. У ерда араб тили ва фиқҳни ўргандим ва яна Рай шаҳрига бордим. Бир масжидда «Мухтасарул Музаний»дан дарс олиб турсам, ҳалиги шайх келиб қолди ва бизга салом берди, лекин мени танимади. Бизни эшитдию нима ўқаётганимизни тушунмади. Сўнг: Эҳ, бунақа илмларни тушунсайдик! деди.


Мен: «Онангиз бўлса айтинг, ҳаққингизга дуо қилсин», демоқчи бўлдиму, лекин уялдим.


Имом Субкийнинг «Тобақотуш Шофиийя» китобидан.

 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мулойимлик набавий ахлоқлардан, мўминнинг хислатларидандир. Мулойим бўлиш осон иш эмас. Айниқса бошга иш тушганда, бировдан ноҳақ гап эшитганда, зулм етганда ва давоми...

3544 12:00 / 26.07.2021
Абу Хурайра розияллоҳу анҳу икки кишини кўриб, уларнинг биридан .Бу сенга ким бўлади, деб сўрадилар. У .Отам,, деб жавоб берди. Шунда у зот .Унинг исмини айтиб давоми...

1548 14:56 / 20.11.2025
. , . , . , . , . , . , . . Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, давоми...

1730 14:31 / 20.06.2025
Хувайла бинт Молик ибн Саълабадан ривоят қилинади . , . , . , . , . , ..Эрим Авс ибн Сомит мендан зиҳор қилди. Шунда давоми...

2857 18:05 / 17.11.2019