1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2030 йилга қадар ҳаж зиёратига борадиганлар сони йилига 24 минг нафарга етказилади

16:26 / 22.06.2023 2128 pdf Ўқиш режими + -

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.
Учрашувда Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилиниши маълум қилинди.

«Барча вилоятларда Ҳаж марказлари ташкил этилади. 2030 йилга қадар ҳаж зиёратига борадиган фуқаролар сони босқичма-босқич йилига 24 минг нафарга етказилади», деди Шавкат Мирзиёев.

Тошкент ислом институтида 2024 йилдан магистратура, 2025 йилдан докторантура йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиши айтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев: «Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди», деди. — Бу ҳам ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади.

Юртимизда ислом оламининг етук уламолари иштирокида ҳар икки йилда Халқаро ислом илмий-амалий конференциясини ўтказиб борсак, нима дейсизлар, – деди номзод.

Манба: uza.uz

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистон Қироллигининг .Flyadeal, авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу Ўзбекистон Республикаси давоми...

1670 19:31 / 14.11.2024
Куни кеча Тошкент вилояти бош имомхатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафоти барчамизнинг кўнгилларимизни маҳзун этди.Шу муносабат билан юртимиздаги жоме давоми...

1564 14:20 / 18.09.2020
.Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод давоми...

3601 10:33 / 22.07.2019
2024 йил 59 ноябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида .22Москва халқаро Қуръон мусобақаси, бўлиб ўтади. Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

1167 14:07 / 05.11.2024