1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Тўшакда безовта бўлиб, ухлай олмаганда айтиладиган зикр

16:18 / 21.06.2023 2830 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:
 
اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي
 
«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳада`атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, лаа та`хузука синатун ва лаа навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».


(Маъноси: Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қойим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.)
Ибн Сунний ривоятлари.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кечанинг охирги учдан бири қолганида Раббимиз ҳар кеча дунё осмонига тушиб давоми...

4712 20:58 / 23.07.2023
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида . .Ҳасбийаллоҳу ла илаҳа давоми...

2865 12:20 / 18.10.2022
Ҳaждaн yйгa қaйтиб кeлингaндa . .Aллoҳу aкбap кaбиpo Aллoҳy aкбap кaбиshypo, Aллoҳy aкбap кабиро Аъибyнa, таъибyнa, ъaбидyнa, caжидунa, лиpoббина ҳамидуна, дeгaн дyo ўқилaди. Ҳожилар давоми...

1000 08:59 / 13 июнь
1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади4. Истиғфор давоми...

6392 15:47 / 03.03.2023
Аудиолар

213647 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132853 14:35 / 11.08.2021