1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори

15:56 / 19.06.2023 2890 pdf Ўқиш режими + -

Асрлар давомида халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайити жонажон Ватанимизда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва шукроналик фазилатларини янада мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшмоқда. Ушбу улуғ айёмнинг маънавий ҳаётимиздаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда уни мамлакатимизда муносиб нишонлаш мақсадида:

1. Жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь – чоршанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, юртимизда 2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.

2. Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-270-сон Фармони билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Қурбон ҳайити халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.

4. Маданият ва туризм вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратсин.

5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М.Камилов зиммасига юклансин.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари давоми...

1650 16:27 / 29.04.2024
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда islom.uz портали жамоаси нашриёт таржимони ва муҳаррири Нодирбек Қаршибоевнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан давоми...

1489 06:32 / 15.02.2021
.Меҳр5, операцияси доирасида Суриядаги уруш кетаётган .қайноқ нуқталарга, бориб қолиб, .АлҲол, лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 давоми...

2420 11:30 / 01.05.2021
Лондон мэри Содиқ Хон Буюк Британия Бош вазири Тереза Мейни исломофиянинг янги таърифини қабул қилишга ва Косервативлар партиясидаги мусулмонларга қарши бўлган давоми...

2695 15:45 / 26.03.2019