1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қатар давлати амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бошчилигидаги делегация Самарқанддаги Имом Бухорий меъморий ёдгорлик мажмуасида бўлди

11:40 / 06.06.2023 2006 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Қатар давлати амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний юртимизда давлат ташрифи билан бўлиб турибди. Ҳурматли меҳмон кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилди.


Мазкур ташриф доирасида Қатар Маданият вазири Абдулраҳмон бин Ҳамад ал-Тани жаноблари ҳам Самарқанддаги Имом Бухорий меъморий ёдгорлик мажмуасида бўлди.


Абдулраҳмон бин Ҳамад ал-Тани жаноблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамроҳлигида мажмуадаги улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. 


Суҳбат давомида Музаффар Комилов юртимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Сўнгги йилларда муқаддас ислом дини маърифатининг бой илмий-маънавий аҳамиятини чуқур ўрганиш, энг муҳими, унинг инсонпарварлик моҳиятини кенг очиб бериш борасидаги давлатимиз раҳбари ташаббуслари меҳмонда катта таассурот қолдирди. Хусусан, халқаро стандартлар асосида ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, ислом олами ривожига улкан ҳисса қўшган алломаларимиз номи билан аталадиган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва бошқа таълим муассасалари фаолияти алоҳида эътироф этилди.


Таъкидлаш жоизки, ислом оламида улуғ мақомга эга бўлган муҳаддис, олим Имом Бухорий қадамжоси бугунги кунда янгидан барпо этилмоқда. Улкан мажмуа қадимий ва бетакрор анъаналар асосида бунёд этилаётгани бугунги маҳобатиданоқ сайёҳлар эътиборини қозонаётир. Бино деворларига қадимий услубда Қуръони Карим суралари ва ҳадислар ёзилмоқда. 


Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мажмуада Имом Бухорий музейи ҳам ташкил этилиши режалаштирилгани аҳамиятлидир. Музей бой маданий қадриятларимизни ўзида жам қилиш баробарида замонавий дизайнга эга бўлади. 8 та павилон, хусусан, Муҳаммад алайҳиссалом ва нубувват тарихи, ҳадис илмининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, Имом Бухорий фазилатлари, «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» – ислом динининг иккинчи манбаси, Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, янги Ўзбекистонда диний-маърифий ислоҳотлар ва Имом Бухорий меросига эътибор каби мавзулар қамраб олинади.


Самимий мулоқотда Қатар Маданият вазири Абдулраҳмон бин Ҳамад ал-Тани жаноблари ҳам Имом Бухорий мажмуасининг тарихий ва амалий аҳамияти хусусида хайрат билан сўз юритди.


– Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенг дунёқарашли ва донишманд инсон эканликларини биламиз. Албатта, юртингиздаги бугунги ислоҳотларнинг ташаббускори шахсан Президент жаноби олийлари экани алоҳида эътирофга сазовор. Ўйлаймизки, Ўзбекистон буюк алломаларининг номлари тиклаш, тарихий, илмий меросларини кенг жамоатчиликка тақдим этиш орқали бутун дунёга янги Ўзбекистоннинг истиқболи ва нуфузини намоён этмоқда. 


Эътиборлиси, амалга оширилаётган бундай улкан бунёдкорликлар Ўзбекистон ёшларида ўз тарихи билан фахрланиш, буюк аждодларининг илмий меросини ўрганиш орқали комил шахс бўлиб камол топишларида беқиёс аҳамият касб этишига ишончим комил. Муҳташам мажмуалар, илмий, маърифий марказлар, албатта, келгусида яна бир неча асрлар давомида юртингиз тараққиёти, халқингиз юксалишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Айниқса, янги бунёд этилаётган Имом Бухорий мажмуаси мени жуда ҳам ҳайратлантирди. Беназир обида бунёд этиляпти десам, янглишмайман. Келгусида ислом оламининг гўзал шаҳарларидан бири бўлган Самарқандга оилам билан яна бир бор келишни ният қилдим.

 

 

 

 

 

Суратлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири 
Озодбек Назарбековнинг расмий telegram тармоғидан олинди

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни навбатдан ташқари арабислом саммитида нутқ сўзлади.Саудия Арабистони раислигида ўтган давоми...

1252 19:21 / 11.11.2024
Дунёдаги энг антиқа масжидлар билан таништиришда давом этамиз. Бугун биз Туркияга, яна ҳам аниқроғи дунёдаги энг қадимий ёғоч масжидлардан бири жойлашган Самсун давоми...

3380 06:16 / 03.11.2018
Рамазоннинг бошланишини бутун дунё мусулмонлари қалбларида ўзгача бир шукуҳ билан кутмоқдалар. УайтРокда Британия Колумбияси, Канада мусулмонлар ҳамжамияти давоми...

1957 11:09 / 07.04.2021
Энди ўзбекистонликлар 146 доллар эвазига Қироллик туризм вазирлигининг махсус портали орқали онлайн виза олиши мумкин. Бу ҳақда visa.visitsaudi.com манбаси хабар давоми...

2331 15:20 / 07.08.2023
Аудиолар

210850 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130114 14:35 / 11.08.2021