1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Ражъат ҳақида

09:00 / 20.07.2023 3917 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ражъат» бир ёки икки талоқ қилинган хотинни эр ўз ихтиёрига қайтариб олишидир.


Ражъат идда ичида, аёл бош тортса ҳам, агар у енгил ёки оғир боин талоқ бўлмаган бўлса, тўғри бўлади.
Демак, ражъатнинг тўғри бўлиши учун қуйидаги бир неча шартлар мавжуд бўлиши керак экан:
1. Аёлнинг иддаси чиқмасидан аввал ражъат қилиш лозим.


2. Аёлнинг ражъатдан бош тортишининг эътибори йўқ. Чунки Аллоҳ таоло: «Бунда эрлари уларни қайтариб олишда ҳақлироқдирлар», – деган.


3. Боин талоқ бўлмаслиги керак. Агар кичик (бир ёки икки) боин талоқ ёки катта боин (уч талоқ) бўлса, ражъат қилиб бўлмайди. Бундан фақат ражъий талоқ бўлгандагина ражъат қилиш мумкинлиги келиб чиқади.


Ражъат қай тарзда амалга оширилиши қуйидагича бўлади.
Ражъат «Сени ўзимга қайтариб олдим», дейиш, унга жинсий яқинлик қилиш, шаҳват билан ушлаш ёки фаржига шаҳват билан қараш орқали бўлади.


Бошқа уламолар бунга ўпишни ҳам қўшганлар. Бу амалларнинг барчаси эрнинг хотиндан ажраш фикридан қайтганининг далилидир. Шунинг учун ҳеч нарса қилмасдан, мазкур амаллардан бирини қилса ҳам, эр ўзининг ражъий талоқ қилинган хотинига ражъат қилган, яъни қайтган ҳисобланаверади.


Ражъатга гувоҳ келтириш ва аёлни бундан хабардор қилиш мандубдир.


Бунда эр икки мусулмон кишига: «Гувоҳ бўлинглар, мен ўз хотинимга ражъат қилдим», – дейди.


Агар ражъат қилмоқчи бўлмаса, унинг олдига аввал билдирмасдан туриб, кирмаслиги мандубдир.


Яъни, талоқ қилинган хотин турган жойга уни талоқ қилган одам кирмоқчи бўлса-ю, аммо ражъат қилиш нияти бўлмаса, аввал хотинини хабардор қилиб туриб, кейин киради. Акс ҳолда, бехосдан кирса, хотиннинг ражъатга сабаб бўладиган бирор жойига кўзи тушиб қолса, ўзи хоҳламаган ҳолда ражъат содир бўлиш эҳтимоли бор. Шунинг учун йўталибми ёки бирор бошқа ишора биланми, ўзини кираётганини билдириб олиб, кейин кириши лозим.


Ражъий талоқдан сўнг идда ўтирган аёл ўзига зебу зийнат бериб юради. Эр унга яқинлик қилишга ҳақли.
Чунки ораларидаги никоҳ турган бўлади ва чиройли кўринса, эри ажрашиш фикридан қайтиб, ражъат қилишига йўл очилиши мумкин. Ражъий талоқдан сўнг идда ўтирган аёлга эри индамай, яқинлик қилишга ҳақли ва ўша ишни қилса, ражъат содир бўлади ва яшаб кетаверишади.


Аммо, боин талоқдан кейин идда ўтирган аёлга, аввал никоҳни янгиламай туриб, яқинлик қилиб бўлмайди.


Унинг ражъатига гувоҳ келтирмай туриб, эр уни сафарга олиб кета олмайди.


Олдин ражъат қилиб ва унга гувоҳ келтирганидан сўнг ўзи билан бирга сафарга олиб кетса, бўлади.


Аёлнинг иддасини, агар имкон бўлса, чиққани ва қолгани ҳақида ҳамда эрнинг иддада ражъат қилгани ҳақидаги гапини ёлғонга чиқариши қабул қилинади.


Хотин киши талоқ қилинганидан кейин унинг иддаси чиққани ёки ҳали борлиги ҳақидаги ҳукмни чиқариш учун фақат унинг гапига қаралади. Чунки унинг ҳайз кўргани ёки кўрмаганини ва ундан пок бўлгани ёки бўлмаганини фақат аёлнинг ўзи билади.


Аммо, «Иддам чиқди», деса, бу нарсанинг имкони бор-йўқлиги текшириб кўрилади. Унинг ёлғон гапириб, муддатидан олдин «Иддам чиқди» дейишининг олди олинади. Талоқ қилинганидан бошлаб, неча кун ўтгани санаб чиқилади. Агар чиндан ҳам керакли муддат ўтган бўлса, гапи қабул қилинади.


Шунингдек, эр «Идданинг ичида ражъат қилган эдим», деган даъвони қилса, хотиннинг бу гапни тасдиқлашга ёки ёлғонга чиқаришга ҳаққи бор.


Ҳур аёл уч талоқдан, чўри икки талоқдан кейин уни талоқ қилувчига ҳалол бўлмайди. Фақат унга балоғатга етган ёки ўсмир одам саҳиҳ никоҳ ила яқинлик қилганидан кейин ва талоғининг иддаси чиққанидан ёки ўлимидан кейингина ҳалол бўлади.


Ёки ўлимнинг иддаси чиққанидан сўнг.
Уч талоқдан кейин эрда хотинга нисбатан иддадан бошқа ҳақ қолмайди. Аёл киши унга вақтинча ҳаром бўлади. Уни яна никоҳлаб олиши мумкин бўлмай қолади. Ушбу вақтинчалик ҳаромлик аёлнинг бошқа эрга тегиб, ундан ажраб, иддаси чиққандан кейин тугайди. Қачонки иккинчи эрга тегиш абадий, табиий оила қуриш нияти ила бўлган бўлса. Бу маъно учта шарт билан юзага чиқади.


1. Бошқа эрга тегиш никоҳланиш орқали бўлиши керак. Зино ёки бошқа йўл билан хотин биринчи эрига ҳалол бўлмайди.


2. Иккинчи никоҳ саҳиҳ никоҳ бўлиши шарт. Агар фосид никоҳ – шариат кўрсатмаларига хилоф равишда қилинган никоҳ бўлса, хотин биринчи эрига ҳалол бўлмайди.


3. Иккинчи эр билан тўлақонли жинсий алоқа бўлиб, лаззатланган бўлиши шарт. Бунга хилоф бўлса ҳам, биринчи эрига ҳалол бўлмайди.


«Бахтиёр оила» китобидан


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги
03-07/1465-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Никоҳни эълон қилишнинг ҳикмати аввал ҳам айтиб ўтилди. Ўша эълон қилишда баъзи мусиқа овозлари ҳам ишлатилиши ҳадисларда келган. Шу билан бирга, никоҳ тўйларида давоми...

7384 11:30 / 14 апрель
Ҳалоллаш шарти ила қилинган никоҳ макруҳдир ва ҳалоллайди. Халқ ичида .ҳалола, номи ила машҳур бўлган нарса шудир. Унда уч талоқ ила эрига ҳаром бўлган аёл талоқ давоми...

2106 12:32 / 12.06.2023
Бу сабабни билиш учун имом Бухорий Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қилган ривоятни ўрганиш керак.Ўша хабар одамларга тарқалди. Улар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2584 11:05 / 24.09.2019
Динимизда оилалар тинч бўлиши учун эркак ва аёлга ҳуқуқлар берилиши билан бирга уларнинг зиммасига масъулиятлар юкланган. Эрхотин динимиз кўрсатмаларига амал давоми...

7613 17:00 / 17.07.2022
Аудиолар

213519 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132729 14:35 / 11.08.2021