1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Мўминга бўлган раҳмат!

15:00 / 18.05.2023 1522 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуйидаги шеърий асар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган! Шеърий асар Аҳмад Лутфий Қозончининг «Саодат асри қиссалари» номли китобига асосланган ҳолда ёзилди.

 

Қушлар енгган филларни,

Хушнуд айлаб дилларни,

Калом айтмас тилларни,

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Шайба уйқуда бир дам,

Тушига кирди Зам-Зам.

Босиб ҳайрли қадам,

Қазди, улуғ бир неъмат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Қурбонлик айлаб назр.

Суюкли ўғлим ахир,

Қуръа ташлаб бирма-бир,

Туя чиқди ниҳоят,

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Абдуллоҳ сафарда он,

Қайтаётиб берди жон.

Бану Ҳошим паришон!

Мусибатларга тоқат,

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Оламларнинг Роббиси,

Меҳрибон раҳмлиси,

Юбориб ўз набийси,

Этди бир улкан ҳиммат!

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Оламга нур сочди ой,

Кимда бордир у чирой?!

Сезмадилар ҳойнаҳой,

Удир асри саодат !

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Дунё ёришди буткул,

Муҳаммаддир ﷺ исми ул!

Туғилди сўнгги Росул!

Башар аҳлига нусрат!

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Фаришталар бордилар,

Кўксини бир ёрдилар,

Иблис ҳаққин олдилар,

Шаққи садр иноят!

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Ота-Она вафот этди,

Маккага етмас етди.

Робби томонга кетти!

Етимликда ҳам ҳикмат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Ваъдага вафо қилди,

Аҳли Қурайш билди,

Содиқул Амин келди!

Шудир асли фароғат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Росулуллоҳ ﷺ дек  инсон,

Бир муддат бўлди чўпон.

Савдога борди карвон,

Қазога таслим ҳолат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Завжаларин аълоси,

Тоҳиралар сараси,

Бўлиб уммат онаси,

Ҳадичадаги иффат,

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Ҳиро ғорга борган он,

У пайт эди Рамазон,

Маъсум эди танда жон.

Узлат қилиб бир муддат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Жаброил «Ўқи» деди!

Ўқишни билмас эди.

Роббин номини энди,

Илк бор қилди қироат!

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Буюк зот амри ила,

Юборди ваҳий қила,

Мусулмонларга қибла,

Каъба бўлди марҳамат!

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Аллоҳ ҳар ишга қодир,

Мўъжиза этиб содир,

Ой бўлинган бу жойдир!

Икки тоғда битди аҳд.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Ой бўлинган заҳоти,

Абу Лаҳабнинг зоти,

Синди гўё қаноти,

Лек қилмади надомат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Бўлди мингани буроқ,

Қуддус ҳам эди йироқ,

Тезда бордилар бироқ.

Исрода бўлди Аҳмад ﷺ !

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Аллоҳ қилиб илтифот,

Меърож эди мукофот.

Илоҳий бир ғайбиёт.

Сўзсиз айлаб итоат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Азон айтганда Билол,

Эшитганлар қолди лол,

Севмаслик амри маҳол!

Аллоҳ мадҳидир фақат,

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Сафарга йўл олдилар,

Баъзилари қолдилар,

Қалбга ҳузун солдилар,

Ясрибга қилиб ҳижрат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Умматим деб қилди жанг,

Фарқ этмади бўрон чанг,

Мушриклар аҳволи танг!

Ғазотлар эди захмат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Фарзандин ерга кўмди,

Бироз қайғуга чўмди,

Лекин тақдирга кўнди !

Ҳақни қилмай маломат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Пайғамбар ﷺ асхоблари,

Ҳалифа ансорлари,

Биродару ёрлари,

Башорат бўлди жаннат!

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Аллоҳ деб ҳар нафасда,

Яшамади  ҳавасда,

Илм улашиб аста,

Қийматли ҳар ибодат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Гўзалдир одоблари,

Қуръондир аҳлоқлари,

Берди дин сабоқлари.

Бутун ҳаёти ибрат!

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Деди амал қилингиз,

Ҳаддингизни билингиз,

Тилингизни тийингиз.

Батахқиқ Қуръон, Суннат,

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Фотима ҳам ёнида,

Бетоб бўлган онида.

Ҳулқлари бор қонида.

Юзлари нур, нафосат.

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Қуръон бўлганди нозил,

Қарийб йигирма уч йил!

Юракларни қилиб сил,

Росулим ﷺ қилди рихлат…

Оламга бўлиб раҳмат!

 

Коинот ғамга ботди,

Олам бир зумга қотди.

Ҳабибини йўқотди….

Сўнггида ҳам деб уммат!

Аллоҳим этган раҳмат!

 

Саҳобаи киромлар,

Тобеъинлар киборлар,

Бизларни ҳаққа чорлар!

Қолдирдилар очиқ хат,

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Бироз қалбимиз поклаб.

Уммат номини оқлаб.

Росулуллоҳ ﷺ ни йўқлаб,

Айтинг салом саловат,

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Бўлса қоим қиёмат,

Соати келар албат,

Аллоҳ қилар адолат.

Бир дуо бор ижобат,

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Икки олам сарвари,

Тутса жаннат кавсари,

Борамиз Набий ﷺ сари,

Бизни қилар шафоат!

Мўминга бўлган раҳмат!

 

Сийратнинг ҳикояси,

Байтларим ниҳояси,

Балки шу кифояси,

Қилманг мени маломат,

Эътибор учун раҳмат!

 

Абдуллазизбек Яхшиев

Эслатма: Сиз ҳам «Islom.uz-1444» танловида қатнашмоқчимисиз? Унда қуйидаги https://islom.uz/maqola/19769 ҳавола орқали мусобақа шартлари билан танишинг ва танловда иштирок этинг!

Ушбу шеър Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 10 майдаги 03-07/3450-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Лаҳзалар емирар ҳаётим, Ҳар бир тонг умрчун қотилдир. Оҳ урар ошиқлар баёти, Аллоҳдан ўзгаси ботилдир Бир маъно излайман жавдираб, Боқаман mdash чор атроф давоми...

1276 12:43 / 18.05.2023
Бу дунёнинг ташвишидан ортмай қолсам бир муддат, Сокин бўлиш истарман, руҳимга керак мадад. Бу қалб нечун сиқилар, бошимда нима ўйлар Деб ҳаёлларим сурсам, бир давоми...

2344 17:00 / 25.05.2023
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм .hellipЯхшиликларга шошилинг,Моида сураси, 48оятБандаларини Ўзининг розилиги йўлида яхшиликка шошилишга чорлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва давоми...

7069 10:00 / 07.03.2017
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган. 4чорак mdash ҳанбалий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1650 11:02 / 16.06.2022