1447 йил 21 шаъбон | 2026 йил 09 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Blackburn Roverс клубида «Ҳалол озиқ-овқат» фестивали ўтказилди

11:01 / 17.05.2023 1563 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 7 май куни «Blackburn Roverс» футбол клуби уйи бўлмиш Ewood Park майдонида «Ҳалол озиқ-овқат» фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Lancashire Telegraph канали хабар берди.


Қиролнинг тож кийиши кунида ўтказилган тадбир Осиё тўй кўргазмаси билан ҳамкорликда ўтказилди. «My kitchen bakery» - Hasina Bangi va Bangor Street ижтимоий маркази чипталар сотувидан тушган маблағларни хайрия ишларига топширди.


Шунингдек, фестивалда Blackburn Roverс Community Trust жамоаси томонидан тайёрланган болалар учун қизиқарли чиқишлар намойиш этилди. Маросимда Осиё, Британия ва Африка таомлари тақдим этилди.


Бугунги кунда Blackburnда шимолий ғарбдаги бошқа шаҳарларга нисбатан ҳалол ошхона ва ресторанлар кўпроқ. Ҳозирда ҳалол маҳсулотлар бўйича ушбу шаҳар Манчестердан кейин иккинчи ўринда туради.


Blackburnдаги «Ҳалол озиқ-овқат» фестивали бутун дунёда ягона эмас. Лондонда «Ҳалол озиқ-овқат» фестивали одатда ҳар йили сентябрь ойида бўлиб ўтади ва у минглаб таомларни тақдим қилиб келади.

Мавзуга оид мақолалар
Кореяда биринчи масжидимиз қурилади. Ёдингизда бўлса, бир неча йил аввал Жанубий Кореяда яшаб, ўқиётган ва ишлаётган ватандошларимиз хайрли ишга қўл уриб, давоми...

6359 11:09 / 29.03.2020
Москва Исломий маркази кўмаги билан Қуръони каримни ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари бошланди, деб хабар беради IQNA.Россиялик ўғил болаларнинг қишки таътилларини давоми...

2553 11:40 / 04.01.2019
Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти IСESCO раҳбари Салим ибн Муҳаммад Малик бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф давоми...

955 11:43 / 28.05.2025
.Муқаддас донолик, деб таржима қилинган .Aё София, Византия меъморчилигининг энг яхши намуналаридан биридир. Унинг дизайни Милетлик Исидор ва Траллес Aнтемиус давоми...

2594 10:30 / 04.04.2021