1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Пешқадам мактаби» ўқув марказининг очилиш маросими ўтказилди

17:51 / 13.05.2023 2622 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 13 май куни «Пешқадамлар карвони» муассасасининг янги биносида «Пешқадам мактаби» ўқув марказининг очилиши ҳамда Bintu Sodiq, Muslimaat.uz ва Muallim_media каналлари, «Пешқадам карвони» лойиҳаси жамоасининг янги бинога кўчганлиги муносабати билан маросим бўлиб ўтди. Маросимга юртимизнинг бир қатор устоз уламолари, хусусан, Ислом оламининг етук уламоларидан устоз Абдулҳамид Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Айюбхон Косоний, Исмоил Муҳаммад Юсуф, Мансурали домла Тожимуҳаммад ўғли, Анвар Аҳмад Аббосий, Ҳасан домла Қодиров, Абдулбосит қори Абдуллажонов, Озод Мунаввар, Абдулвоҳид Саттиев, Фозилжон Абдулқайюм, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ ҳамда islom.uz, Hilol media маркази, Bintu Sodiq, Muslimaat.uz ва Muallim media ходимлари ва бошқа мухлислар ташриф буюришди. 

 

 

 

Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тиловатдан сўнг устозлар ва йиғилганлар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг руҳлари шод бўлиши ва ушбу ўқув марказининг фаолияти юксалишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

 

Тадбирни islom.uz сайти ходими Қамариддин Бекмуҳаммад олиб борди. Маросимни очиб бериш учун устоз Исмоил домла Муҳаммад Юсуф сўз олиб, ушбу ўқув марказининг очилиши ҳазрат раҳимаҳуллоҳ орзу қилган ва тамал тошини қўйиб берган улуғ хизматнинг давоми эканини барчага эълон қилиб ўтдилар.

 

 

Шундан сўнг азиз устозлар тадбирда бирма-бир сўз олиб, аёл кишининг таълим олиши бутун бир миллатнинг таълим олиши эканини, ҳатто бир қўлида бешик тебратиб, бир қўлида китоб ёзиб, динга, халққа, илмга хизмат қилиб ўтган олимаю фозила аёлларнинг ғайрату рағбатини ибратли тарзда ҳаётий мисоллар билан эслаб ўтдилар. Шунингдек, устозларимиз ўз нутқлари асносида «Авваллари фарзандини эмизаётган оналар боласининг буюк инсон бўлишини, жамиятга фойдаси тегадиган катта олим бўлиб етишишини ният қилиб вояга етказишган экан. Шунинг учун ҳам ўша пайтларда юртимиздан забардаст уламолар кўплаб етишиб чиққан экан...», дея йиғилганларда ижобий тассаурот қолдирадиган маълумотларни ҳам қайд этиб ўтдилар. 

Тадбир якунида хатми Қуръон тиловат қилиниб, устоз Абдулҳамид Муҳаммад Турсун домла томонларидан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг сабабчилари, шунингдек, янги очилган ўқув мактабининг барча ташкилотчилари, раҳбару ходимлари ҳамда тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ҳақига умумий дуо қилиб бердилар. 

 

Шундан сўнг барчани меҳмонлар учун тайёрлаб қўйилган зиёфат дастурхонига таклиф этилди. 
Шу ўринда эслатиб ўтамизки, «Пешқадам мактаби» ўқув марказида қуйидаги йўналишларда таълим берилади:
«Мутолаа сирлари» семинари
Аёл-қизларда китобга бўлган муҳаббатни шакллантириш;
Мутолаанинг барча сирларини ўргатиш.
Вокал дарслари
(Аёллар ва эркаклар учун алоҳида гуруҳларда).
Нафас машқлари, нота ва товушқатор, овозни созлаш, мақом.
Нотиқлик санъати
Оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш, ўз фикрини чиройли ва равон етказиб бера олиш, нотиқлик машқлари.
Видеооператорлик
Замонавий фотоаппарат ва видеокамералардан фойдаланиш қоидалари ва сифатли медиа маҳсулот тайёрлашни ўрганиш.
Видеомонтаж
Youtube, Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқлар учун видеолавҳалар тайёрлаш. Монтажлар таҳлили, режиссёрлик сценарийси билан ишлаш.
Мобилография
Телефон функцияларидан тўлиқ фойдалана олиш.
Креативликни ошириш. Замонавий услубдаги видеолавҳаларни профессионал тарзда ишлаш.
Саводхонлик мактаби
Услубий ва имловий жиҳатдан бехато ёзиш, муҳаррир ва мусаҳҳиҳлик касбининг нозик сирларини ўрганиш.
Оила психологияси
Эркак, аёл психологиясини ўрганиб, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш.
Аёлларнинг психологик билимларини ошириш.
Фарзанд психологияси
Боланинг ҳомила давридан то вояга етгунгача бўлган ёш даврлари психологиясини ўрганиш.
Фарзандлар билан муносабатни яхшилаш.
«Сени тушунаман» лойиҳаси, ўсмирлар учун
Ҳаёт неъматини англаш, ўз олдига мақсад қўйиб, унга эришишга ҳаракат қилиш.
Инглиз тили курслари
Beginner, Elementary, Pre-intermediate, Intermediate, Advanced
Араб тили курслари
Фонетика;
Грамматика;
Матнлар ўқиш (Қироа);
Сўзлашув (Муҳовара);
Нафис сўзлаш санъати (Балоға)

Пешқадам карвони лойиҳаси
Пешқадам Карвони - ижтимоий-маърифий лойиҳа бўлиб,
у қуйидаги йўналишларда фаолият юритади:
1. Кутубхоналар ташкил қилиш.
Бу йўналиш иштирокчилари ўз ҳудудларида кутубхона - «Мактаба» муассасаларини ташкил этишлари кўзда тутилган.
2. Китобхонлик мактаби.
Бу йўналиш аҳоли ўртасида китобхонликка тарғиб қилувчи тадбирлар - китоб марафонлари, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ўтказишни ўз ичига олади.
3. Илмий фаолият.
Бу йўналишда олий таълим муассасаларининг бакалавр, магистратура ва докторантура талабалари орасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий мероси асосида илмий изланишлар олиб бориш тарғиб қилинади.
4. Медиа соҳаси.
Бу йўналишда иштирок этувчи ихлосмандлар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарлари, ҳаёти ва ижоди асосида медиа маҳсулотлари тайёрлашлари ва уни оммага тақдим этишлари мақсад қилинган.
5. Мутахассислар тайёрлаш.
Бунда лойиҳа ихлосмандлари ўз соҳасининг етакчи мутахассиси бўлиб чиқишлари учун турли соҳа вакиллари билан учрашув, семинар ва курслар ташкиллаштирилади.


Ҳижрий 1444 йил, Шаввол 23 сана
Islom.uz сайти

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Германиянинг ГётеФранкфурт университети Ислом фанлари ва жамият академияси томонидан тадқиқотлар учун Қуръони карим билан боғлиқ иккита катта лойиҳани киритди, давоми...

1873 15:40 / 25.12.2018
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Татаристоннинг Қозон шаҳрида Ҳалол сармоя қимматли қоғозларrdquo мавзусида мусулмонлар баҳс клубининг навбатдаги давра суҳбати бўлиб давоми...

2375 11:00 / 05.12.2018
Мусобақа 16 февралдан 21 мартгача АрРиёд шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар беради elMevatin ахборот манбаси. Маълумки, Саудия Арабистонидаги Қуръон мусобақаси анча олдин давоми...

1825 16:46 / 13.02.2019
Қримда .Азон садоси, номли танловнинг саралаш босқичлари бошланди, дея хабар берди islam.ru манбаси. Биринчи тур босқичлари Первомайское Журчи қишлоғида бўлиб ўтди. давоми...

1557 13:00 / 06.03.2021
Видеолар
Аудиолар

137631 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57696 14:35 / 11.08.2021