1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг навбатдаги йиллик анжумани бошланди

22:19 / 12.05.2023 1808 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 10 май куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг навбатдаги йиллик анжумани ўз ишини бошлади. Ушбу тадбир ҳар йили ўтказиладиган тадбирлардан бўлиб, унда асосан Ислом тараққиёт банкига аъзо давлатлардан ҳамда бошқа мамлакатлардан меҳмонлар, хусусан, халқаро ва маҳаллий молия муассаса ва ташкилотлари иштирок этишади.

Ўзбекистондан ҳам тижорат банклари ва бошқа молиявий ташкилотлар вакиллари ушбу тадбирда иштирок этишмоқда. 

Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи ташкилотлардан маблағ жалб қилиш бўйича шартномалар имзолашмоқда. 

Хусусан, InfinBANKбилан Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси (ITFC)ўртасида 25 миллион долларлик шартнома имзоланди. Бир йилгача муддатга бериладиган маблағлар юридик шахсларнинг савдо операцияларини молиялаштиришга мўлжалланган.

Шунингдек, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) билан 15 миллион долларлик икки томонлама ҳужжатлар имзоланган. Маблағлар савдо операцияларини молиялаштириш ва ускуналар сотиб олишга мўлжалланган. Таъкидлаш керакки, “InfinBANK”нинг ИТБ гуруҳи таркибига кирувчи корпорациялар билан самарали ҳамкорлиги Ўзбекистон молия бозорида шариат тамойилларига мос банк маҳсулотларига бўлган талабнинг қондирилишига хизмат қилмоқда.

Ушбу нуфузли анжуман давомида Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан“Трастбанк” – кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб эътироф этилди. Ушбу мукофотни Ислом тараққиёт банки раиси Др. Муҳаммад Сулаймон Ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом Савдо-молия корпорацияси бош ижрочи директори Ҳани Салим Сонбол “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарув Раиси С.Нормухамедовга топширди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозим, шу пайтгача “Трастбанк” Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси ҳамда Халқаро савдо-молия ислом корпорацияси билан жами 64 миллион АҚШ доллари миқдорида 6 та келишув имзоланган. Улар доирасида Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес субьектларининг жами 54 та лойиҳасимолиялаштирилган. Ушбу лойиҳалар натижасида хусусий секторда қўшимча 1100 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилган.

Умуман олганда эса, Ўзбекистон банкларида Ислом дини қоидаларига мос банк маҳсулотлари сони ошиб бораётгани иқтисодиёт учун ҳам, мижозлар учун ҳам яхши ҳолат.

Манба
islommoliyasi.uz
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 5 июл куни Афғонистондан расмий ташриф билан ношир, .Аhmad print, нашриёти раҳбари Ҳусайн Қарзий ва унинг ёрдамчиси Абдулмуҳит Азизий юртимизга ташриф буюришди. давоми...

1455 20:17 / 05.07.2024
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг .Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай давоми...

2351 15:30 / 29.12.2020
Британияда аҳолининг паст қатламидан иборат ёш чавандозлар муслима аёл Хадича Меллах ҳомийлик қилаётган янги академия пойгасида қатнашиш имкониятига эга давоми...

1870 11:37 / 26.05.2021
Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давоми...

2013 18:51 / 08.05.2024