1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг 14/15-жузлари

00:00 / 02.02.2015 3436 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг 14/15-жузлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Қасамлар назрлар ва ов» деб номланган 14/15-жузлари қайта нашр этилди.  

Муҳтарам китобхон! Ҳадис ва Ҳаёт китобининг ўн тўртинчи жузи “Қасамлар ва назр” деб номланиб, унда қасам ва назр оид масалалар батафсил баён қилинган.
Ўн бешинчи жуз эса “Ов ва сўйишлар китоби” деб номланиб, унда ейиладиган ҳайвонлар, қурбонлик қилиш каби масалалар баёни келади.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  Ҳадис ва Ҳаёт. 14-15 - жузлар.  Қасамлар, назрлар ва ов китоби.
Нашриёт:  «Шарқ» НМАК
Сана:   2011
Ҳажми:  240 бет
ISBN:  978-9943-00-679-9
Ўлчами: 84×108/32

Нархи:  5 900 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 477-сонли тавсияси ила чоп этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27


Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Қасамлар ва назрлар китоби

Қасам ҳақида
Қасам фақатгина Аллоҳ таолонинг исмларидан бири билан
бўлади
Ким аллоҳдан ўзга ила қасам ичса, гуноҳкор бўлади
Ғамус қасам
Қасамда саркашлик қилиб туриб олиш яхши эмас
Беҳуда қасам
Қасам уни ичишни талаб қилувчи ниятига боғлиқдир
Истисно ила қасамхўр бўлмайди
Назр ҳақида
Маййитнинг назри қазо қилинур
Қодир бўлмайдиган ва маъсият нарсада назр йўқ
Ким ҳамма молини садақа қилишни назр қилса, учдан бирига ўтади
Қасам ва назрдан қайтиш жоиз ва қайтувчига каффорат вожиб бўлади
Қасам ва назрнинг каффорати баёнида

Ов ва сўйишлар китоби

Ейиладиган ҳайвонлар ҳақида
Денгиз ҳайвони ва ўлимтиги
Ейилмайдиган ҳайвонлар ҳақида
Улардан ўлдирилиши манъ қилингани ва ўлдирилиши амр қилингани.
Уйларда яшовчилари уч марта огоҳлантирилур
Ов ва сўйиш ҳақида
Сўйиш
Ҳомиланинг сўйилиши онасининг сўйилиши ила бўлур
Бисмиллаҳ айтиб ва яхшилаб сўйиш
Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол
Ақийқа ва янги туғилган болага қилинадиган нарсалар ҳақида.
Фараъ ва атийра
Қурбонлик ҳақида
Қурбонликка кифоя қиладиган ва кифоя қилмайдиган нарсалар
Қурбонликнинг одоблари ва уни сақлаш жоизлиги ҳақида

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг 37жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Адаб, деб номланган 37жузи давоми...

3629 00:00 / 02.02.2015
.Ҳадис ва Ҳаёт,. 4жуз. Поклик китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Поклик, деб номланган 4жузи давоми...

2949 09:26 / 11.02.2020
.Зикр аҳлидан сўранг, тўплами 5жилди қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, давоми...

6556 05:00 / 10.02.2017
.Қуръони Карим, ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси, давоми...

3020 04:07 / 14.02.2019
Аудиолар

232023 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150536 09:35 / 11.08.2021