1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

21:03 / 08.04.2023 1518 pdf Ўқиш режими + -

Бугун ҳижрий 1444 йил, Рамазоннинг 17-санаси, милодий 2023 йил, 8 апрель куни Азҳари шарифнинг устунларидан бири, балоғат-адабиёт фанлари доктори, исломий мутафаккир олим, устоз Иброҳим Муҳаммад Абдуллоҳ Хўлий 94 ёшларида фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. 


Алломанинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.


Аллоҳ таоло марҳум устознинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, хизматларини муносиб тақдирлаб, жаннатнинг олий даражаларига етказсин, шаҳидлар, сиддиқлар ва набийлар билан бирга қилсин!


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси 

Мазкур шайх Ислом ва исломий тушунчаларнинг етук ҳимоячиси, балоғат ва луғат илмида моҳир мунаққид, замонамиз муаммоларига исломий ечим топувчи мутафаккир эдилар. 
Доктор Иброҳим Муҳаммад Абдуллоҳ Хўлий раҳимаҳуллоҳнинг баъзи таснифлари:
- «Суннат Қуръоннинг баёни»;
- «Балоғада такрор»;
- «Ҳаётдаги Қуръон ва суннатдан иборат исломий услуб».

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда таълимтарбия, диниймаърифий йўналишлардаги ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, давоми...

12550 16:13 / 03.04.2018
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги томонидан оли борилган таҳлилларга кўра, диний рисолалар бошқа адабиётларга нисбатан икки баробар қиммат. Диний китобларга давоми...

8380 09:03 / 24.07.2018
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи динимизнинг ривожига катта ҳисса қўшган, Андижоннинг энг улуғ устозларидан, .Қора Қўрғон, жомеъ масжидида давоми...

2704 20:10 / 19.04.2022
.Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Шукуруллоҳ домла Эгамбердиевнинг оталари вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор давоми...

1947 17:30 / 15.11.2020