1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг 8-жузи

05:00 / 02.02.2015 3759 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" силсиласининг 8-жузи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Закот» деб номланган 8-жузи қайта нашр этилди.  

Исломнинг беш рукнидан учинчиси бўлмиш закот ибодати ҳақида  керакли маълумотларни билиш ва уларга амал қилиш ҳар бир мусулмон учун ҳам фарз, ҳам қарздир.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг навбатдаги саккизинчи жузи айни шу рукнга бағишлангандир. Муҳтарам ўқувчиларимиз бу жузда ўзларини қизиқтирган кўпгина саволларга жавоб топадилар, деган умиддамиз.

 

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  Хадис ва Хаёт. 8-жуз. Закот китоби
Нашриёт:  «Шарқ» НМАК
Сана:   2011
Ҳажми:  288 бет
ISBN:  978-9943-00-690-4
Ўлчами: 84×108/32

Нархи:  6 900 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 477-сонли тавсияси ила чоп этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27


Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Закотнинг фарзлиги ва фазилати ҳақида
Закотни тарк қилувчига қўрқитиш
Закот фарз бўладиган ва бўлмайдиган нарсалар ҳақида
Кимлар закот бериши фарз бўлади?
Чорва ҳайвонлари закоти
Закотга лойиғи бўлмаса ўрнига бошқасини олиш
Чорва ҳайвонлари закоти шарти
Ҳайвонот бойликлари закотига тегишли бошқа масалалар
Отнинг закоти ҳақида
Бошқа ҳайвонлар закоти
Зироатлар закоти ҳақида
Зироат маҳсулоти нисоби
Узум ва хурмони чамалаш
Тилло ва кумуш пулнинг закоти  
Нақд пулдан олинадиган закот
Қоғоз пулдан закот чиқарилиши
Тижорат моллари закоти  
Тақинчоқ, етимнинг моли ва асал закоти
Аёлнинг тилло ва кумуш тақинчоқлари закоти
Етим молининг закоти
Асалнинг закоти
ҳайвонот маҳсулотлари закоти
Дафиналар закоти
Ер ости бойликлари закоти
Сув ости бойликлари закоти  
Даромад келтирадиган нарсалар закоти
Касб орқали топилган мол закоти
Фитр садақаси ҳақида
Фитр садақаси ўлчови
Закотни эрта бериш ва бошқа томонга олиб бориш
Закот берувчи ва олувчининг одоблари
Закот ва садақа ҳалол бўлган ва бўлмаган кишилар
Фақир ва мискинлар тоифаси
Закот олиши мумкин бўлмаган кишилар
Закотда ишловчилар тоифаси
Закот идораси ходими сифатлари
Қалблари улфат қилинадиганлар тоифаси
Қуллар тоифаси
Қарздорлар тоифаси
Аллоҳнинг йўлидаги тоифа
Ибн сабийл тоифаси
Закот ҳақдорларга қандай бўлинади?
Закот олиши мумкин бўлмаган тоифалар
Закот беришда хато қилса нима бўлади?
Закотни адо этиш йўли
Закотга оид турли масалалар
Иффатли бўлишнинг фазли
Аҳлига ва яқинларига садақа қилиш афзал
Садақанинг афзал тури
Садақага қизиқтириш
Миннатдан ҳазир бўлиш ва қўли очиқлик ҳамда махфий садақа қилишнинг яхшилиги

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Зикр аҳлидан сўранг, тўплами 6жилди нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг давоми...

6381 19:14 / 25.04.2017
quotҚуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимасиquotШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси, давоми...

126407 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб .Мўминнинг қалқони муфассал рўза китоби, деб номланган китоблари.БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР давоми...

2217 17:48 / 14.09.2020
quotМўминнинг меърожиquot китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари қаламларига мансуб .Мўминнинг меърожи, Муфассал намоз давоми...

3981 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

232194 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150661 14:35 / 11.08.2021