1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Американинг Ислом инсонпарварлик кўмаги ташкилоти Бруклиндаги муҳтожларга ифторликлар тарқатмоқда

18:25 / 03.04.2023 1740 pdf Ўқиш режими + -

Бутун дунё мусулмонлари учун Рамазон нафақат рўза тутиш, балки муҳтожларга эҳсон қилиш ойидир. Бу ой давомида қилинган эҳсонларга бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ҳасанотлар ваъда қилинган. Бундай имкониятдан фойдаланиш мақсадида Islamic Relief USA ташкилоти Нью Йорк штатининг Бруклин шаҳридаги муҳтожларга иссиқ овқат ва бошқа егуликлар билан тўлдирилган махсус пакетларни тарқатмоқда.


Америка Мусулмон ёшлари жамияти маркази олдида тўпланган инсонларга кўнгиллилар ҳалол овқатлар улашишди.


«Бу фақатгина Бруклин шаҳридаги манзилимиз эмас. Бундан ташқари, Статен, Исланд, Квинс ва Бронкс шаҳарларида ҳам хайрия тадбирларини уюштирамиз. Режамизга кўра, бу ойда 75,000та таом улашмоқчимиз» дейди Islamic Relief ходими, Кеша Абдул-Матеeн.


«Бунга ўхшаш тадбирлар бутун Бруклин шаҳри мусулмонлари учун Рамазон ойида хушкайфият улашади деган умиддамиз. Эътиборлиси шуки, Американинг Мусулмон ёшлари жамияти марказида ҳафтанинг исталган кунида муҳтожлар текин овқатга эга бўлишлари мумкин» дейди марказ раҳбари, Малик Ҳасан.
Маълумот учун, Американинг деярли 22% мусулмонлари Бруклин шаҳрида истиқомат қилишади.

Мавзуга оид мақолалар
АлМустафоrdquo номи билан ташкил этилаётган халқаро Қуръони карим ва ҳадис танловининг дастлабки босқичига иштирокчиларни рўйхатга олиш давом этмоқда, деб хабар давоми...

2570 11:40 / 28.11.2018
Ҳиндистондаги .Макка, масжидининг ҳашаматли аркасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда thehindu.com сайти хабар беради.Маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари 8 давоми...

2179 15:00 / 25.07.2019
Аллоҳ таолонинг марҳамати ила яқин кунларда юртимиздаги масжидлар сони яна биттага кўпаяди. Самарқанд вилояти Ургут туманида катта ва кўркам қилиб қурилган давоми...

2453 10:02 / 23.08.2020
Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давоми...

2019 18:51 / 08.05.2024