1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ваъдасида турмаслик

17:31 / 09.03.2023 7273 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:
Ассалому алайкум! Олдинги саволимга жавоб олдим лекин хўжайним Қуръони Карим китобини ушлаб, қайтиб ичмасликни ваъда берган эди. Ҳозирда озгина ичдим деб келмоқда. Унинг ичган куни фарзандларим бирма бир истималаб оғриб қолмоқда. Бундай ҳолат китоб ушлаб ваъда бергани учунмикин деб ўйлаб қоламан. Ваъда бериб яна ичса бўладими ёки бирон фарзандимга уриб қоладими?


Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Маст қилувчи ичимликларни ичиш шариатимизда ҳаром қилинган, кабира – катта гуноҳлардан ҳисобланади. Мусулмон киши бу ишдан тийилиши керак. Буни қасам ичгани ёки боласига уришидан кўрқиб эмас, балки Аллоҳ ҳаром қилгани учун ичмаслиги керак. Охиратдаги азоби қаттиқ бўлгани учун буни қилмаслиги керак. Бугун фарзандларингиз истималамаса ичавериши керак эмас. Чунки бунинг азоби қаттиқлигидан банда эртага ўша хавотир қилган фарзандларидан ҳам охиратда кечиб юборади. «Ҳаж» сурасининг 2-оятида шундай дейилади:


يَوْمَ تَرَوْنَهَا تَذْهَلُ كُلُّ مُرْضِعَةٍ عَمَّا أَرْضَعَتْ وَتَضَعُ كُلُّ ذَاتِ حَمْلٍ حَمْلَهَا وَتَرَى النَّاسَ سُكَارَى وَمَا هُم بِسُكَارَى وَلَكِنَّ عَذَابَ اللَّهِ شَدِيدٌ۝ 


«Уни кўрадиган кунингизда, ҳар бир эмизувчи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир».
Яъни, Қиёмат зилзиласи рўй берган кунда:
«Ҳар бир эмизувчи эмизаётган нарсасини унутар».


Маълумки, она ўзи эмизаётган боласига жуда боғлиқ бўлади. Ухлаб қолган онани момақалдироқ уйғота олмаслиги мумкин, лекин боласининг инграши дарҳол уйғотади. Эмизувчи она ҳамма нарсани унутса унутади, аммо боласини унутмайди. Лекин қиёмат зилзиласи шу қадар даҳшатлики, ҳатто эмизувчи аёл ҳам боласини унутади. Битта-иккитаси эмас, ҳаммаси, ҳар бир эмизикли аёл эмизадиган боласини унутиб қўяди.
«Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар».


Бу ҳам ўша зилзиланинг даҳшатидан рўй беради. Ҳомиладор ҳомиласини ташлаб қўйиши учун ниҳоятда қаттиқ қўрқиши керак. Ўшандоқ қўрқув қиёмат зилзиласидан бўлади. Ўша вақтда:
«Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас».


Бу ҳолат ҳам ўша зилзиланинг ғоятда даҳшатли эканига далолат қилади. Қаттиқ қўрққан одамлар ҳеч нарса ичмасдан туриб ҳам эс-ҳушларини йўқотиб, худди маст одамларга ўхшаб қолишади. Чунки: «Аллоҳнинг азоби шиддатлидир». («Тафсири Ҳилол» китобидан)


Эрингиз тез тавба қилиб, ичишни ташламаса бу дунёда ҳам балога учраб кетиши мумкин. Охиратдаги жазо эса муқаррар ундан қочиб бўлмайди. Ичкиликка муккасидан кетганларни даволайдиган мутахассис ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Муаллиф
Зикр аҳлидан сўранг
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир танишим янги намоз ўқишни бошлаган. Киши токи ёд олмагунича 7 ойгача бирор ёзувга қараб намоз ўқиши мумкин деди. Мен давоми...

3219 08:03 / 29.12.2018
СаволҲурматли ва фазийлатли шайҳ ҳазратлари Мени жияним яқинда 2ёшга тўлди. Унга Исломий тарбия беришимиз учун қайси китобингизни маслаҳат берасиз Олдиндан давоми...

4185 17:17 / 24.07.2017
СаволАссалому алайкум Агар хонада чумолилар кўпайиб кетган бўлса нима қилиш керак Хонада кичкина болалар яшайди, шунга хавотирдаман. Чумолиларни йўқ қилиш учун давоми...

6258 09:50 / 03.05.2018
САВОЛ Мен ҳозирда яшабўқиб турган давлатда турк биродарларимиз билан муносабатларим бор. Улар от гўштини ҳаром деб эътиқод қилишади. Ваҳоланки, мен ўқиган давоми...

4144 20:08 / 27.04.2016