1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қатар музейида Осиё экспонантлари учун янги галереялар очилди

15:34 / 03.03.2023 1689 pdf Ўқиш режими + -

Доҳадаги Ислом санъати музейида Жануби-Шарқий Осиё экспонантлари учун янги галереялар очилди Бу ҳақда Россия телеканали  хабар берди.

Музейда Ява оролидан 19-асрга тегишли нодир қўлёзмалар, Қуръони Карим, индонезияликларнинг Маккага қилган зиёратига оид фотографик далиллар, араб хаттотлиги туширилган хитой таомлари, шунингдек, заргарлик, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари ўрин олган.

Жанубий-Шарқий Осиёда исломнинг тарқалиши Малайзия, Индонезия ва Хитойда мусулмон маданиятини ёйилишига ёрдам берди.

Шу билан бир қаторда 800 йил аввал Ява денгизида чўкиб кетган кемадаги топилмаларга алоҳида хона ажратилган.

«Ушбу витринада кема ҳалокатида топилган буюмлар намойиш этилган. Бу топилмалар ўша даврдаги мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалар ҳақидаги тушунчаларни кенгайтирди. Мадагаскардан биллур, шиша идишлар, Индонезиядан олтин, Хитой кулоллари бор», дея таъкидлайди музейнинг кўргазма лойиҳалари раҳбари Шайка Носир Ал-Наср.

Ушбу музей Форс кўрфазининг араб давлатларида пайдо бўлган биринчи турдаги музейдир. Ислом архитектураси услубида қурилган бино Притзкер меъморчилиги мукофотининг биринчи лауреатларидан бўлган Бэй Юймин томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирданоқ кўплаб ташриф буюрувчиларни ўзига тортмоқда. Март ойининг ўрталаридан бошлаб музей меҳмонлари учун янги галереялар очилади.


Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Глобал Ислом иқтисодиёти ривожланган 81 давлат орасидан исломий молия бозорида Малайзияни биринчи ўринда эканлигини тан олди. Малайзия ҳалол озиқовқат давоми...

3354 15:40 / 11.04.2022
Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизнинг Жакарта шаҳридаги элчихонаси ҳамкорлигида Индонезиянинг етакчи .SCTV, телеканали ижодкорларининг давоми...

1464 10:58 / 19.05.2023
Бугун .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилади. Лойиҳанинг бу галги сони муборак Рамазон ойига тайёргарлик мавзусида бўлади. Суҳбат давоми...

1778 09:27 / 24.03.2022
Дубай валиаҳд шаҳзодаси ва Дубай Ижроия кенгаши раиси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум муфтийлар, имомлар, муаззинлар, мусулмон воизлари, олимлар ва давоми...

1892 13:45 / 19.04.2023