1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қадарнинг яхшию ёмони Аллоҳдан эканига иймон келтириш

16:00 / 13.02.2023 1999 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туркиядаги даҳшатли зилзиладан кейин кўпчилик инсониятнинг жуда ожиз эканини ҳис қилди, ўз кўзи билан кўрди. ХХI асрнинг тараққиёт меваларидан анчайин насибадор давлатда қурилган уйлар ҳам Аллоҳ қудратининг олдида қумбинодек тўкилиб тушди. 
Ҳеч бир тадқиқот ҳам, кўрилган эҳтиёт чоралари ҳам иш бермади (Туркияда яшаётганлар билади, AFAD деган ташкилотни. Биздаги ФВВнинг муқобили бўлган бу ташкилот уйларнинг зилзилага бардошлилигини текширади, ярамайдиганларини буздиради, ёлғон тревогалар кўтариб хушёрликни текшириб туради). 
Камига шу кунларда Истанбулда қаттиқ зилзила бўлади, деб олимлар огоҳлантирмоқда. Шуни билиб туриб ҳам уйлар қурмоқда, деб жамоатчилик ҳукуматни танқид қилмоқда. Қизиқ ҳолатда, бутун ҳудуди сейсмо фаол бўлган мамлакат энди бинолар ва иншоотлар қурмасинми? Ҳамма ишларни ва тараққиётни тўхтатиб қўйиб, зилзила бўлишини кутиб ўтирсинми? Ижтимоий ҳаётни музлатиб қўйсинми? 
Биздаги бир билимдон Япония зилзилани аниқлашни илмий ўрганишга 2,5 миллиард доллар сарф қилди, Туркия шу вақт мобайнида диёнат ишлари учун беҳуда 60 миллиард доллар сарфлади, дея ёзғирибди. 
Энди, бир мулоҳаза қилсак. Япониянинг зилзилани ўрганиш бўйича амалга оширган илмий тадқиқот ишларини олқишлайман. Сабаблар ушлангани учун зилзила талофатлари камаяди. Зилзилага бардошли уйлар қурилади, аҳолининг бу тўғридаги бохабарлиги ошириб борилади. Сабабларни ушлаш маъносида бу ишларни амалга ошириш ҳам мусулмоннинг кундалик вожиботи. 
Аммо Аллоҳга ва Унинг қудратига иймон, қадарнинг яхши ва ёмони ҳам Ундан эканига ишонч ва ўлимнинг ҳақлигини тан олиш ҳамда ўлимдан кейинги ҳаётга ҳозирлик кўриш лозимлигига эътиқод қўйиш японча сабабларни ушлаш билан биргаликда мусулмонча хотиржамликни мужассам этади. Чунки мазкур иймон асосларига эга бўлмаган ўша япон ҳам келажагидан ва фалокатлардан ваҳимага тушиб, зилзила ўлдирмаса-да, ўзини ўзи ўлдирмоқда (жонига қасд қилиш борасида японлар дунёда етакчилардан, ишонмасангиз статистикани титкилаб кўринг). 
Мусулмон бўлса, вахимага тушмайди. Аллоҳ пешонасига ёзган куни вафот этишини тан олади ва ўлимдан кейинги ҳаётига қўлидан келганича ҳозирлик қилади. Хўжасининг амрини тутиб дунёда гўзал ахлоқ билан яшайди. Ҳам зоҳир ва ҳам ботин устида ишлагани учун ҳаёти гўзал ва ичи хотиржам яшайди. 
Айтмоқчи бўлганим, ваҳимага тушманг! Гўзал исломий ҳаёт кечиринг, дунё неъматларидан шариат доирасида баҳра олинг ва Охиратингиз учун ҳаракат қилинг! Шунда зилзила ва бошқа фалокатлар қўрқуви сизни енга олмайди, дунё ҳаётидаги қисқа ва омонат умрингиз бахтиёр ва хотиржамликда кечади. Ва шуни аниқ билиб қўйингки:
«Қаерда бўлсангиз, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топиб олур» (Нисо сураси, 78-оят).
Шундай экан иймон ва амал доимий ҳамроҳингиз бўлсин! Бошқаси беҳуда.


Мубашшир Аҳмад домла

Муаллиф
Мубашшир Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дин ишларида фойда берадиган ёки ўзига фойда оладиганлар билан ҳаммажлис бўлиш, ғофиллардан эса эҳтиёт бўлиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ёмон давоми...

618 15:41 / 04 сентябрь
Бир ишчи дорихонага бориб, сотувчидан .Цемент учун малҳам борми, деб сўради.Сотувчи уни масхара қилиб, .Бор, тош учун ҳам, темир учун ҳам малҳам бор. Четникидан, давоми...

3103 11:00 / 18.03.2021
Рамазон тугади. Лекин бандалик тугамади. Рамазондаги Роббимиз бошқа ойларда ҳам Роббимиздир. Рамазондаги ҳаром ишлар бошқа ойда ҳам ҳаром.Рамазондаги савобли давоми...

2337 14:37 / 22.04.2023
Саодат асрининг аввалида тасаввуф ақоид, тафсир, фиқҳ ва бошқа илмлар каби алоҳида бўлмаган. Бу илм Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарада қарор топиб, номи ҳам давоми...

4306 15:45 / 17.07.2024