1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Оғир мусибат

20:02 / 06.02.2023 3704 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таолонинг иродаси ила Туркияда юз берган зилзила ва унинг оқибатлари биз мусулмонларни маҳзун қилди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар бештадир: вабода ўлган, қорин касаллиги билан ўлган, сувга ғарқ бўлиб ўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганлар», дедилар. Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадисда тўртта ҳукман шаҳид ва битта ҳақиқий шаҳид баён этилиб, ҳукман шаҳидлар қаторида қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ҳам зикр этилмоқда.

Аллоҳ таолонинг иродаси ила Туркияда юз берган зилзила сабабли ҳалок бўлган диндошларимизни Аллоҳнинг Ўзи шаҳидлар қаторида қилсин. 

Роббимиз зилзила туфайли жароҳатланган бандаларига комил ва ожил шифо ато этсин.

Аллоҳ таоло бошпанасиз қолганларни паноҳида асрасин.

Мусибатга учраган барчага сабр, сабрга зиёда ажр ато айласин.

Аллоҳ таоло диндошларимиз истиқомат қилаётган кўп юртлар қатори Туркияни офияти ила ризқлантирсин. 

Роббимиз юртимизни тинч айлаб, сув, ўт, зилзила ва бошқа офатлардан Ўзи асрасин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Лаҳор ноширлар уюшмаси ушбу қарорни Покистон конституцияси руҳига ва мамлакатнинг орзуумидларига мос равишда таърифлаган. Бу ҳақда News International хабар давоми...

2435 12:30 / 31.12.2020
Бугун Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман иштирокчилари Сурхондарё воҳасидаги Ҳаким Термизий ва Имом Термизий мақбараларини зиёрат давоми...

1118 17:21 / 17.10.2024
14 декабрда қуёшнинг тўлиқ тутилиши юз беради. Бунда Ер, Ой ва Қуёш бир чизиққа туради ва Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб қўяди ҳамда унинг атрофида .қуёш тожи,ни кўриш мумкин давоми...

3666 05:18 / 14.12.2020
Барча даврларда инсоният учун маънавий юксаклик рамзларидан бири бўлиб келаётган Алишер Навоий меросининг қиймати замонлар оша ортиб, сайқалланиб бормоқда. давоми...

1399 13:17 / 10.02.2025
Аудиолар

232117 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150628 09:35 / 11.08.2021