1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Фавқулодда ҳолатларда қилинадиган муҳим дуо ва зикрлар

19:49 / 06.02.2023 2089 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмин-мусулмон киши фавқулодда ҳолатларда қилинадиган муҳим дуо ва зикрларни ҳамма вақт қилиб юриши керак. Жумладан, зилзила бўлганда Залзала сурасини ўқиш ёки калимаи тоййиба, калимаи шаҳодат ва истиғфорларни айтиши, қаттиқ шамол, ғам, ташвиш етганида кўп-кўп дуолар қилиши лозим. Қуйида сиз азизларга баъзи дуоларни келтириб ўтамиз:

Зилзила бўлганда айтиладиган дуо:
. اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها وخير ما أرسلت به ، وأعوذ بك من شرها وشر ما فيها وشر ما أرسلت به.
«Аллоҳим мен сендан бунинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни ҳамда сен юборган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан ҳамда сен юборган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».

Ҳамма вақт муҳим ва мустаҳаб бўлган дуолар:
Зайд ибн Арқамдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ وَالجُبْنِ وَالبُخْلِ وَالهَمِّ وَعَذَابِ القَبْرِ، اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلاَهَا، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لاَ يَنْفَعُ، وَمِنْ قَلْبٍ لاَ يَخْشَعُ، وَمِنْ نَفْسٍ لاَ تَشْبَعُ، وَمِنْ دَعْوَةٍ لاَ يُسْتَجَابُ لَهَا
«Аллоҳумма инний аъувзу бика минал ъажзи вал касали вал жубни, вал бухли вал ҳамми ва ъазабил қобри, Аллоҳумма ати нафсий тақвоҳа ва заккиҳа анта хайру ман заккаҳа анта валиййуҳо ва мавлаҳа, Аллоҳумма инний аъувзу бика мин ъилмин ла янфаъу ва мин қолбин ла яхшаъу вамин нафсин ла ташбауъ ва мин даъватин ла юстажобу лаҳа», деб айтардилар. 
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, Қамдан, қабр азобидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, нафсимнинг тақвосини бергин ва уни поклагин ва Сен покловчиларнинг яхшисисан. Сен дўсти ва хожасисан. Аллоҳим, Сенинг номинг ила фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман.)
Имом Муслим ривоятлари.

Абу Умомадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда кўп дуолар билан илтижо қилардилар-у, биз ундан бирортасини ёдлаб қола олмас эдик. Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, кўп дуолар билан илтижо қиласиз-у биз ундан бирортасини ёдламаймиз», десам, у зот: «Ана шу дуоларнинг барчасини ўзида жамлаганига далолат қилайми? У 
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ البَلاَغُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Аллоҳумма инний асъалука мин хойри ма са‘алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва наъузу бика мин шарри мастаъозака минҳу набиййука Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ва антал мустаъону ва ъалайкал балаҚу вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ»дир, дедилар. 
Маъноси: Аллоҳим, набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен ёрдам сўралувчи зотсан. Етуклик Сенгадир. Аллоҳдан бошқа ўзгартирувчи ва қувват йўқдир.
Имом Термизий ривоятлари.

Саййидул истиғфор
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.
Имом Бухорий ривоятлари.

Шайхимиз Ҳофиз Абулбақо Холид ибн Юсуф Нобилисий Димашқийдан, у Абу Толиб Абдуллоҳ, Абу Мансур Юнус, Абулқосим Ҳусайн ибн Ҳибатуллоҳ ал-Мисрий, Абу Яъло Ҳамза ва Абу Тоҳир Исмоилдан, улар Ҳофиз Абулқосим Али ибн Ҳусайн, яъни Ибн Асокирдан, у Димашқ хатиби Абул Қосим Али ибн Иброҳим ибн Аббос ал-Ҳусайнийдан, у Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Яҳё ибн Салвондан, у Абулқосим Фазл ибн Жаъфардан, у Абу Бакр Абдураҳмон ибн Қосим ибн Фараж ал-Ҳошимийдан, у Абу Мисҳардан, у Саид ибн Абдулазиздан, у Рабийъа ибн Язиддан, у Абу Идрис Хувлонийдан, у Абу Заррдан розияллоҳу анҳу, Абу Зарр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, у зот Жаброил алайҳиссаломдан, Жаброил алайҳиссалом эса Аллоҳ таолодан қуйидагиларнинг хабар бердилар:
«Аллоҳ таоло: «Эй бандаларим, Ўзимга зулмни ҳаром қилдим ва сизларнинг ораларингизда ҳам уни ҳаром қилдим, бас, зулм қилманглар! Эй бандаларим, сизлар кечаю кундуз хато қиласизлар. Мен эса аҳамият бермасдан гуноҳларингизни кечираман. Бас, Менга истиғфор айтинглар, гуноҳларингизни кечаман. Эй бандаларим, барчангиз очсиз, фақатгина Мен таомлантирганларгина ундай эмас. Бас, Мендан таом талаб қилинглар, сизларни таомлантираман. Эй бандаларим, барчангиз ялонғочсиз, фақатгина Мен кийинтирганларгина бундай эмас. Кийинишни Мендан талаб қилинглар, Мен сизларни кийинтираман. Эй бандаларим, агар аввалларингизу охирларингиз, инсу жинлар фожир қалбли киши бўлишса, мулкимдан бирор нарса камайиб қолмайди. Эй бандаларим, агар аввалларингизу охирларингиз, инсу жинлар тақволи қалб кишилари бўлишса, мулкимда бирор нарса зиёда бўлиб қолмайди. Бандаларим, агар аввалларингизу охирларингиз, инсу жинлар бир тепаликда туриб Мендан сўрашса, Мен ҳар бир киши сўраган нарсасини берсам, мулкимдан бирор нарса камаймайди. Фақатгина денгизга нинани бир марта тиқиб олгандаги камайганчалик озаяди, холос. Эй бандаларим, у сизларнинг амалингиздир. Мен уни сизларга сақлаб бераман. Кимки яхшисини топса, Аллоҳ азза ва жаллага ҳамд айтсин. Кимки бундан бошқасини топса, фақатгина ўзини маломат қилсин», деди».

Аллоҳим, қалбларимизни иймон, ҳидоят нурлари ила зийнатлагин, куфр, фисқ, маъсиятни ёмон кўрувчи бандаларингдан қилгин, ризолигинга етишмоқ йўлларини бизларга осон ва нурафшон этгин, дунё ва охиратдаги хотимамизни хайрли қилгин!.


Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Роббимиз Буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни дўзах азобидан сақлагин, 191оят..Роббимиз Буни бекорга яратганинг йўқ...,Албатта, ибодат қилиб, давоми...

3152 10:18 / 10.12.2018
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиУ зот холалари Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйларида тунаб қолганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

5088 08:51 / 22.01.2019
quot quot quot quot .Таҳоратнинг аввалида .Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм,, деб айтиш мустаҳаб қилинган. .Бисмиллоҳ,, деса ҳам кифоя. Соҳибларимиз айтишади .Агар давоми...

3962 08:36 / 10.01.2019
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирса .Амсайна ва амсал мулку давоми...

3140 10:00 / 10.08.2020