1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Мукаммал эшик

14:00 / 06.02.2023 1916 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар Унинг ҳузуридаги қадрингни билмоқчи бўлсанг, сенга нима қилдириб қўйганига боқ.

Ибн Атоуллоҳ «Ҳикматлари»дан 

Чунки манзил-мартабалар меҳмоннинг даражасига қараб бўлади. Агар У сени дунёга буриб қўйган бўлса, хўрлагани ана шу. 


Агар Ўзидан қўйиб, халқ билан машғул этган бўлса, буриб қўйгани шу. Агар амалга йўллаган эса, сенга мадад берибди. Агар илм эшигини очган бўлса, сени ирода этибди. 
Агар муножотни тилингга қуйибди, унда Ўзига яқин этибди. Агар балога йўлиқтирган бўлса, сени Ўзига ҳидоят қилибди. 


Агар мақсадлардан бурган бўлса, сенга одоб берибди. Агар У билан Ундан рози қилган бўлса, сенга ризо эшигини очибди. Бу эса энг улуғ, энг мукаммал эшикдир. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Ким Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни хоҳласа, ўзининг олдида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин. 


Чунки банда Уни ўзида қайси даражага қўйса, Аллоҳ ҳам бандани ўша даражага қўяди». 
Дорақутний ва Абу Нуъаймлар ривояти. 
Фузайл ибн Иёз айтадилар:
«Банда Роббисига, Унинг олдидаги мартабаси қадар итоат этади».

Шайх Аҳмад Зарруқ шарҳларидан мухтасар таржима


Мубашшир Аҳмад

Муаллиф
Мубашшир Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва сенга Китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги барча китобни тасдиқловчи ва уларнинг устидан назорат этувчи қилиб нозил айладик. Бас, улар орасида Аллоҳ нозил қилган давоми...

4708 17:46 / 06.01.2018
Ким яхшилик қилувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, батаҳқиқ, у .ишончли арқон,ни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур.Ким Аллоҳга юз тутса, яъни давоми...

4527 18:45 / 27.02.2018
Инсоният тарихига назар солган киши башариятнинг илоҳий ақидага нисбатан муаммоси ушбу коинотни тадбир қилиб турган Зотни инкор қилишда эмаслигини кўради. давоми...

1725 09:00 / 14.12.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Азбо исмли туялари бор эди. Жуда тез югурарди. Араблар туя мусобақасидан маза қилишарди. Қавмнинг пайғамбари ҳам давоми...

2257 09:00 / 19.08.2025