Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (216-дарс) Ҳаё зийнатдир

19:00 / 03.02.2023 3156 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

839. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фаҳш нимада бўлса, албатта, ўшани шарманда қилади. Ҳаё нимада бўлса, албатта, ўшани зийнатлайди», дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

840. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Фақат ушбу икки нарсадагина ҳасад қилса бўлади: Аллоҳ бир одамга Қуръонни бергану, у ўша билан кечасию кундузи бедор бўлади. Аллоҳ бир одамга мол бергану, у ўшани кечасию кундузи нафақа қилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 * * *

841. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи қарийди. Ундаги икки нарса эса ёшлигидагича қолади: молнинг ҳирси ва умрнинг ҳирси», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

842. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг мол-дунё ва шуҳратга бўлган ҳирси унинг дини учун қўйлар ичига қўйиб юборилган икки оч бўридан ҳам ёмондир», дедилар».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

843. Ибн Зубайр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У Маккада минбарда туриб хутба қилди: «Ҳой одамлар! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтардилар: «Агар одам боласига водий тўла тилло берилса, иккинчисини истайди. Агар иккинчисини ҳам берилса, учинчисини истайди. Одам боласининг қорнини тупроқдан бошқа тўлдира олмайди. Ва Аллоҳ тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг адолати исботи Ислом ақидасининг дуруст бўлиши учун лозимотлардан биридир.Моликий усул имомларининг улуғларидан бири давоми...

6158 20:03 / 26.03.2018
382. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг устига кирганларида, унинг кўзи очилиб қолган эди. Шунда у давоми...

4583 13:00 / 03.07.2020
170. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг ўғли Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, эшитишимча Абдуллоҳ ибн давоми...

7749 13:30 / 26.04.2019
АлҲакам ёки Ибн алҲакам отасидан ривоят қилади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув давоми...

5676 13:35 / 20.10.2019