1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ражаб ойини кўрганда қилган амаллари

17:00 / 12.01.2024 5678 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ражаб ойи тўғрисида одамлар орасида турли нотўғри тушунчалар тарқалиб қолган. Унинг ҳақиқатини тушуниб олиш барча мусулмонлар учун лозимдир.
Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа Ромазона», дер эдилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».
«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир. Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади. Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир.

Абдуманнон Қосимий

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . ,. . 6564. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.У зот .Бану Исроилни анбиёлар бошқарар давоми...

2278 08:29 / 08.01.2019
Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Саъсаъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Абу Саъид Худрий унга шундай деган экан.Мен сенинг сурув ва чўлни севишингни давоми...

3305 09:25 / 02.03.2018
.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадор ҳолида унутиб еб қўйса, рўзасини охирига етказсин. Уни Аллоҳ едирибичирибди, холос,, дедилар,.Имом Бухорий ривояти.

3721 14:26 / 20.06.2017
. , . ,. .,.5914. Вобиса ибн Маъбид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот .Яхшилик давоми...

2136 07:44 / 01.11.2018