1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Умматнинг Набий алайҳиссаломдан кейинги энг афзал шахси

16:21 / 17.01.2023 2425 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У киши иймонда аввали бўлди!
У киши тасдиқлашда ягона бўлди!
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг халифаси бўлди!
У киши умматга энг раҳмли, сиддиқ, сахий зот!
У киши уммат ичидан жаннатга биринчи кирувчи зот!* (ҳадис)
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун суҳбатини ва молини сира ҳам аямаган зот.
У киши Аллоҳнинг ҳалилига биродар ва соҳиб бўлган зот.
У киши Ислом умматининг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг афзал шахси бўлган зот!
У киши саҳобаи киромлар ичидаги энг илмли ва зеҳни ўткир бўлган зот!
Масжидга кирадиган эшиклардан у кишининг эшигидан бошқаси беркитилган зот!
У кишига озор етганда Расули Акрам алайҳиссалом ғазабланган зот!
У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан уч марта «Аллоҳ сени мағфират қилур», деган гапни эшитган зот!
У кишининг иймони ва бутун умматнинг иймони тарозига қўйилса, у кишиники оғир бўлган зот!
У киши ҳижратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ бўлган зот!
Ҳадис ва ҳаёт китобида шундай дейилади: «…Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу одатдан ташқаридаги одамлар тоифасидан эдилар. У киши ўлимни мардлик, ҳатто хурсандчилик билан кутиб олдилар» (174-бет).
Яна у кишининг вафот саналари ҳақида қуйидаги маълумот келтирилади: «Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Жумадул охир ойининг тугашига саккиз кун қолганда, сешанба куни, олтмиш уч ёшларида вафот этдилар. У кишининг халифаликлари икки йил, уч ой, ўн кун давом этди».
Жанозаларини Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўқиганлар.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Оиша онамизнинг ҳужраларига, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига кечаси дафн қилинганлар.
У кишининг бошлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг елкаларига тўғрилаб қўйилган. 
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қабрларига ўғиллари Абдураҳмон, Умар розияллоҳу анҳу, Абдураҳмон ибн Авф ва Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳумлар тушганлар. 
Жаннатга бир неча эшикдан киришни орзу қилган саҳобаларнинг пешқадамларидан бўлган Абу Бакр розияллоҳу анҳуга Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Умид қиламанки, сен ўшалардан бўласан» деганлар. 
Эй, жонинию молини Исломга, Набий алайҳиссаломга фидо қилган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу!
Сизга Аллоҳ таолонинг раҳмати, мағфирати, баракаси бўлсин!
Эй, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг халифаси!
Сизга салом бўлсин!
Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Қамариддин Бекмуҳаммад
16.01.2022
23-Жумадул охир, 1444-ҳижрий йил

Муаллиф
Қамариддин Бекмуҳаммад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Макnotкадан Мадинага қилган машаққатли ҳижратларида ҳам Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг зикрлари давоми...

2441 09:00 / 10.06.2023
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар СЎНГГИ КУНЛАР 23қисм Ҳижратнинг ўн учинчи йили, жумодилохир ойининг давоми...

5630 21:49 / 19.04.2017
Абдурроҳман ибн Абу Лайло раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан 120 нафарларини топдим. Уларнинг барчалари ансорлардан давоми...

2177 19:00 / 16.11.2022
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар.Аллоҳ биз билан,6қисм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

5617 16:34 / 21.04.2017