Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 13 Рамазон | 2025 йил 13 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (212-дарс) Ихлос ибодатнинг мағизидир

19:00 / 08.01.2023 2695 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ихлос» луғатда «тозалаш» ва «тўғрилаш» деган маъноларни англатади. «Холис бўлди» дегани «мусаффо бўлди» маъносига тўғри келади. Бу икки маъно орасидаги фарқ шуки, олдин бирор нарса аралашган бўлиб, кейин тозалангани «холис» дейилади. Мусаффо нарса олдиндан тоза бўлиши ҳам мумкин. 

Уламолар ихлоснинг таърифида бир-бирини тўлдирувчи жумлаларни айтганлар.

Кафавий: 

«Ихлос ибодатга сазовор Зотнинг ёлғиз Ўзини ибодат ила қасд қилишдир. Дил, тил ва амалнинг мусаффо бўлиши, дейилгани ҳам бор», деган («Куллиёт», 64-бет).

Муновий:

«Ихлос қалбни унинг мусаффолигини кир қилувчи ҳар бир нарсадан халос қилишдир. Ҳар бир нарса ўзини кирлантирадиган нарсадан мусаффо ва халос бўлса, «холис» дейилади. Ихлос халос бўлишга ёрдам берадиган амалдир, деганлар ҳам бор», деган (Муҳаммад Абдурроуф Муновий. «Ат-Тавқийф алаа муҳиммотит-таъорийф», 42-бет).

Аллоҳ таоло Зумар сурасида марҳамат қилади:

 

ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ
ﮆ ﮇ ﮈ ﮉﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ

 

«Бас, Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт. Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир», деган (2-3-оятлар).


Аллоҳнинг динига ихлос қилиш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзини кўзлаб, розилигини ўйлаб иш қилишдан иборатдир.

Ихлос ибодатнинг мағизидир. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «قَالَ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: أَنَا أَغْنَى الشُّرَكَاءِ عَنِ الشِّرْكِ، مَنْ عَمِلَ عَمَلًا أَشْرَكَ فِيهِ مَعِي غَيْرِي تَرَكْتُهُ وَشِرْكَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таборака ва таоло айтади: «Мен ширкдан беҳожатларнинг беҳожатиман. Бас, ким бир амал қилса-ю, унда Менга бошқани ширк келтирса, Мен уни ҳам, ширкини ҳам тарк қилурман». Муслим ривоят қилган.

Демак, Исломда ихлосли бўлиш катта ўрин тутади. Аллоҳга ибодат қилган одам фақат ихлос билан ибодат қилиши керак. Аллоҳ таолони кўриб тургандек ҳис билан, сезги билан яшаб, ўша ҳолатда туриб амалларни адо этиши лозим. Яратган Зотнинг талаби шу! Дунёда ихлос қилиш лозим бўлган дин Аллоҳ таолонинг динидир. Дунёда ихлос қилиш лозим бўлган шариат Аллоҳ таолонинг шариатидир. Холис дин тавҳид динидир. Аллоҳнинг дини Исломдир. Аллоҳ таоло Соффат сурасида марҳамат қилади:

 

ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ

 

 

«Албатта, сиз аламли азобни тотувчидирсиз. Фақат қилиб ўтган амалингизнинг жазосини оласиз, холос. Лекин Аллоҳнинг танланган бандалари мустасно. Улар, ана ўшалар учун маълум ризқ – мева-чевалар (бордир). Улар икром этилганлардир. Неъматланиш жаннатларида...» (38-43-оятлар).

Кофирлар гуноҳлари учун жазо ўлароқ, жаҳаннам азобига учрасалар, мўминлар тамоман бошқача ҳолатда бўладилар. Ихлосли мўмин бандалар учун ўзларига хос маълум ризқ бор. Бу ризқ турли-туман мева-чевалардан иборат. У мева-чевалар уларга кўринган жойда берилмайди. 

Балки улар иззат-икром этилган ҳолда, наъим жаннатларида – нозу неъмат жаннатларида тақдим этилади. Мухлис-мўмин бандалар ўша ноз-неъмат жаннатларида ясатилган, устига, атрофига гўзал пардалар тутилган сўриларда бир-бирларига қараб, ҳузурланган ҳолларида бўладилар.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо .Қуръондаги сабр уч турлидир Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Унга юз даража берилади. Аллоҳ таоло ҳаром қилган давоми...

1302 19:00 / 09.06.2024
Бу мақолани ёзилишига яқин бир дўстимнинг мулоҳазали саволи сабаб бўлди. Бир куни суҳбат чоғида гап назар ҳақида борар экан, у қатъий тарзда шундай деди .Кўзни давоми...

8661 15:15 / 31.01.2019
Маҳзунлик йилиАллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз давоми...

4685 18:30 / 14.03.2017
Инсоннинг ҳар бир аъзоси ўзига хос вазифани амалга ошириши учун яратилган. Ўша аъзо соғ бўлса, мазкур ишни яхшилаб адо этади. Агар аъзо хасталикка учраса, ўзига хос давоми...

3797 16:38 / 13.03.2021