1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Карвон ўтаверади...

15:26 / 06.01.2023 2492 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бировни қариндоши туфайли айблашдан олдин Нуҳ алайҳиссаломнинг оқ бўлган ўғли борлигини, Иброҳим алайҳиссаломнинг отаси мушрик бўлганини, Лут алайҳиссаломнинг хотини кофира бўлганлигини, Осиёнинг эри «Мен сизнинг олий Роббингизман» деганини, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Лаҳаб исмли амакилари борлигини унутманг!
Ким сизга тавозу қилса уни шундай кўтарингки, у сиз ҳақингизда бу мендан бошқа кишини кўрмайди деб ўйласин!
Ким сизга мутакаббирлик қилса уни шундай ерга урингки, у сиз ҳақингизда бу мени кўрмаяпти деб ўйласин!
«Бас, у қавмини лақиллатди ва улар унга итоат қилдилар».
Бу Аллоҳнинг ердаги қонуни. Аҳмоқлар бор жойда золимлар бўлади!
У эрига деди:
- Майли, бошқа аёлга уйланинг. Сизнинг фарзанд кўришга ҳаққингиз бор!
Эри деди:
- Сен онаси бўлмаган бола менга керак эмас!
Ухлашни истаётган умматни уйғотишдан кўра ухлаб ётган умматни уйғотиш анча осонроқ!
Маошнинг оз бўлиши муаммо эмас. Катта-катта маош оладиганлар туфайли у муаммо бўлиб кўринади!
Агар асосларингизни рўёбга чиқаришга қодир бўлмаётган бўлсангиз услубингизни ўзгартиринг. Дарахтлар томирини эмас, баргини ўзгартиради!
Ит оҳудан сўрабди:
- Нега сенга етиб бўлмайди?
Оҳу деди:
- Чунки мен ўзим учун югураман. Сен эса хўжайининг учун югурасан!
Агар ҳақ йўлида оҳу бўлишга кўзингиз етмаса, ҳеч йўқса ботил йўлда ит бўлманг!
Ҳудҳуд бир қавмнинг мусулмон бўлишига сабаб бўлди. Чумоли бир қўшиннинг йўналишини ўзгартириб юборди. Қарға Одам фарзандларига инсонни дафн қилишни ўргатди. Кит бир пайғамбарни қорнида сақлади. Фил Каъбани бузишдан бош тортди.
Кўпгина инсонлар эса ҳайвонга ўхшайди, ҳатто ҳайвондан ҳам баттарроқ!
Қалби салим инсон қилган хатоларига надомат қилади. Покиза инсон эса қилмаган тўғри ишлари учун надомат қилади!
Бутун дунёни сотиб олишга қодир бўлишинг бойлик эмас. Бойлик бу бутун дунё бир бўлсада, сени сотиб ололмаслигидир!
Етмиш ёшли бир отахон менга шундай деган эди:
«Сени севадиган аёлни севган аёлинг учун ташлаб кетма. Ўлишдан илгари яшашни ўйла!».
Шахсан мен динимизга душманлардан кўра кўпроқ мусулмонлардан зарар етишидан хавфдаман!
Илмнинг тўртдан уч қисми илмсизлигингни қандай яширишни билишингдадир!
Исломни кўмишнинг иложи бўлганида уни Маккадаёқ кўмиб юборишар эди. Агар уни қамал қилишнинг иложи бўлганида Хандақда уни қамал қилишар эди. Агар уни тугатишнинг иложи бўлганида мўғуллар уни тугатган бўлишар эди. Карвон ўтаверади, итлар ҳураверади!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳудҳуднинг сўзларига қулоқ тутсак, у биздан кўра хабарларни яхши етказган .Кўп ўтмай, у Ҳудҳуд келиб, деди .Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли давоми...

1538 15:21 / 28.08.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг райҳоналари бўлмиш Фотима розияллоҳу анҳо тегирмон айлантиравериб қўллари қавариб кетганидан, мешда сув ташийвериб давоми...

3597 17:19 / 13.07.2024
Моликий фақиҳлардан Қози Иёз роҳимаҳуллоҳнинг .Тартибул мадорик, китобида келади.Абу Бакр Абҳурий айтади .Туртус масжидига кирдим ва бир устуннинг ёнига бориб давоми...

3023 14:18 / 31.12.2023
Ушбу воқеа Покистонда юз берган эди. Табиб, маҳшур жарроҳ доктор Эшон ўзларининг тиббиёт соҳасидаги узоқ йиллик меҳнатларини тақдирлаб ўтказилаётган халқаро давоми...

9411 17:00 / 10.05.2022