1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Кичик ўлим

11:00 / 05.01.2023 1969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйқудан уйғонишингни маъноси шуки, Аллоҳ таоло сенга тавба қилишинг учун яна бир бошқа кунни муҳлат қилиб берди. Унутма, бу берилган муҳлат сенга кечаги маъсият ва гуноҳни тўлдириш учун эмас.
Ўзингни солиҳ – яхши инсонман деб ўйламагин. Сен фақат мастур — айблари беркитилгансан холос.
Киши гўзал хулқ билан тақводорлар эришган олий даражаларни қўлга киритиши мумкин. Инсон бир оғиз яхши сўзи орқали улкан саодатга эришиши ва аксинча битта ёмон сўзи билан бадбахтликка йўлиқиши мумкин. Шу боис тилни ёмон сўзлардан эҳтиёт қилиш лозим.
Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Эй Одам болалари, сизларга вой бўлсин! Наҳотки, Раббимизнинг амрларига қарши чиқишда ўзингизда куч-қудрат топа олсанглар?!
Аллоҳга қасам, мен шундай одамларни кўрдимки, улар учун бу дунё ва унинг бутун сарвати оёқ остидаги тупроқдан ҳам арзимас эди.
Мен шундай одамларни кўрдимки, уларнинг ҳар бири оқшом тушганида гарчи кечки таоми қорнига юқ бўлмаса ҳам, «Мен бунча нарсани ея олмайман» деб, олдидаги егуликнинг бир қисмини Аллоҳ йўлида эҳсон қилиб юборар эди. Ҳолбуки, таомини тортиқ қилиб юборган кишисига қараганда ўзи овқатга муҳтожроқ бўларди».
اللَّهُ يَتَوَفَّى الْأَنفُسَ حِينَ مَوْتِهَا وَالَّتِي لَمْ تَمُتْ فِي مَنَامِهَا فَيُمْسِكُ الَّتِي قَضَى عَلَيْهَا الْمَوْتَ وَيُرْسِلُ الْأُخْرَى إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
«Аллоҳ жонларни ўлган вақтида, ўлмаганларни эса ухлаётган пайтларида олур. Бас, Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (ажаллари етгунча) қўйиб юборур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир». (Зумар сураси, 42 оят).
Ушбу оятнинг маънолари ҳам Аллоҳ таолонинг ваҳдониятига ёрқин далил бўлиб, дунёдаги барча ишлар ёлғиз У Зотнинг Ўзига боғлиқ эканини билдиради. Ҳар лаҳзада қанчадан-қанча одамлар жон берадилар. Уларнинг жонини ким олади? Ҳар бир одам ҳар куни маълум муддат ухлайди, ўшанда у ўликка ўхшаб ётади. Унинг жони нима бўлади? Бу саволларга мазкур жумлада жавоб бор.
Жонларни ўлим вақтида ҳам, ухлаган вақтида ҳам оладиган Зот Аллоҳдир. Тандан жон чиқиши «катта вафот», ухлаганда тана билан жон орасида алоқанинг кучсизланиши эса «кичик вафот» дейилади. Чунки ухлаган одамнинг жонини ҳам Аллоҳ таоло олган бўлади.
Кимнинг қазоси етган бўлса, уйқусидан қайта уйғонмай, кичик вафоти катта вафотга айланиб қолаверади. Ажали етмаганларнинг жонини эса Аллоҳ қўйиб юборади. Улар белгиланган ажалгача яшаб юрадилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеч ётаётганларида: «Роббим, Сенинг исминг ила ёнимни қўйдим. Сен билан уни кўтарурман. Агар жонимни тутиб қолсанг, уни мағфират қилгин. Агар уни қўйиб юборадиган бўлсанг, уни солиҳларни муҳофаза этадиган нарса ила муҳофаза қилгин» деган дуони ўқиб, уйқуга кетар эдилар.
Чунки уларнинг жони доимо Аллоҳнинг қўлида. У Зот ул жонни хоҳлаган лаҳзасида олиб қўйиши мумкин. Кейин эса, албатта, ҳисоб-китоб қилади. Сўраб-суриштиради. У вақтда нима қиладилар?!
Ибн Касир ушбу оятни тафсир қилиб бундай дейдилар: «Аллоҳ таоло Ўзи мавжудотларни хоҳлагандай бошқаришининг хабарини беряпти. Дарҳақиқат, У жонларни таналардан олиш орқали «катта ўлим»га ҳукм қилади. «Кичик ўлим» эса – уйқудир».
Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَهُوَ الَّذِي يَتَوَفَّاكُم بِاللَّيْلِ وَيَعْلَمُ مَا جَرَحْتُم بِالنَّهَارِ ثُمَّ يَبْعَثُكُمْ فِيهِ لِيُقْضَى أَجَلٌ مُّسَمًّى ثُمَّ إِلَيْهِ مَرْجِعُكُمْ ثُمَّ يُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
«У тунда сизларни «вафот эттирадиган» (ухлатиб руҳингизни вақтинча оладиган), кундузи қилган ишларингизни биладиган зотдир. Сўнгра белгиланган муҳлат (умр) адо этилиши учун унда (кундузи) сизларни (яна) «тирилтирур» (уйғотур). Кейин Унга қайтиш (бор). Сўнгра сизларга қилган ишларингиз хабарини берур» (Анъом сураси, 60 оят).
Дарҳақиқат, уйқу – Аллоҳ таолонинг буюк мўъжизаларидан. Зеро, гўё ўлгандек, ҳеч нарсани ҳис қилмай ётган одамни Аллоҳ яна руҳини қайтариб уйғотади ва у олдингидек тўла-тўкис яшай бошлайди. Демак, уйқудагиларни уйғотиб руҳини қайтарган Аллоҳ таоло қабрларда ётган «катта ўлим» берилганларни уйғотишга албатта қодирдир!


Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барчамизга маълумки, Аллоҳ таолонинг энг гўзал исмлари бор. Бу ҳақда Қуръони Каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам баён этилган.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай давоми...

4558 11:03 / 14.02.2022
. , . ,. . . Убайдуллоҳ ибн Қибтийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ҳорис ибн Абу Робийъа ва Абдуллоҳ ибн Сафвон давоми...

1645 15:20 / 21 октябрь
Бир хунук юзли, лекин зукко одам соҳибжамол, лекин нодон бир аёлга совчи бўлибди. Ҳеч кимнинг маломатига қарамабди. Унинг бор умиди ўша аёлга уйланиб, фарзанд давоми...

3899 17:00 / 27.04.2022
. ,. . Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Халифаларингиздан бири молни сочади, ҳисобламайди,, давоми...

2592 13:42 / 20 октябрь