1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қуръон билан даволаш

14:00 / 27.12.2022 3134 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон билан даволаш (руқя қилиш) – касалга шифо топиш мақсадида Қуръон ўқиб дам солиш жоиздир. Бунинг эвазига ҳақ олиш ҳам жоиз.
Бухорий ва бошқа имомлар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор киши хаста бўлиб қолса, муъаввизотлар (яъни, Фалақ ва Наас суралари) билан дам солардилар».
Бошқа бир ривоятда: «Касал бўлиб қолсалар, муъаввизотларни ўқиб ўзларига дам солардилар. Вафот топган касалликларида хаста бўлиб ётганларида у зотга ўзим дам солардим, ўз қўллари билан ўзларини силардим, чунки (қўллари) қўлимдан кўра баракотлироқ эди».
Бухорий, Муслим ва бошқалар Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишади:
«Юришлардан бирида (бир жойда дам олгани) тушдик. Бир жория келиб, «Қабиламиз бошлиғини чаён чақиб олди. Эркакларимиз йўқ. Ичингизда дам соладиган одам борми?» деди. Бир киши туриб, у билан бирга кетди. Биз унинг дам солишини билмас эдик. У дам солган эди, (қабила бошлиғи) тузалиб қолиб, унга ўттизта қўй (беришни) буюрди, бизларга сут улашди. У қайтгач, «Дам солишни яхши биласанми? [ёки «Дам солиб юрармидинг?»] дедик. У: «Йўқ, Уммул‑китоб* билан дам солдим, холос», деди. «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга боргунимизча (ёки сўрагунимизча) ҳеч нима қилмай туринглар», дедик. Мадинага келгач, буни Набий солллаллоҳу алайҳи васалламга айтдик. У зот: «Унинг руқя эканини қаердан билибди? (Қўйларни)тақсимланглар, менга ҳам улуш ажратинглар», дедилар».
Руқя – турли ёмонликлардан паноҳ сўраб, шунингдек, оғриқ, қўрқинч, шайтон ва сеҳрдан тузалишни сўраб ўқиладиган зикрлар. Буларни ўқиб дам солиш ҳам руқя дейилади.
Уммул-китоб – Фотиҳа сураси.
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Шофеъий ва бошқалар ушбу ҳадисни далил қилиб, юқорида айтилганидек, Қуръон қироати эвазига ҳақ олиш жоиз дейишган. Уларнинг наздида таълим учун қироат қилиш билан даво учун қироат қилишнинг фарқи йўқ.

Бироқ, ҳанафий мазҳаби уламолари ушбу ҳадисга жавобан шундай дейишган: «Руқя тиловатнинг ўзи эмас, ундан мақсад даволаш. Даволаш учун эса ҳақ олиш жоиздир».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ёки музтар чорасиз одам дуо қилганда ижобат этадиган, ёмонликни аритадиган ҳамда сизни ер юзида халифа қиладиган Зот яхшими давоми...

6103 06:19 / 09.03.2018
Инсон ҳар қандай гуноҳ иш қилишдан олдин, ўзига бир сония вақт ажратсин. Сўнгра ушбу оятларни эсласин .Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат давоми...

1809 10:16 / 07.09.2024
Агар сендан тарихдаги энг қисқа ва лўнда мақтов қайси деб сўрашса ҳеч тараддудсиз қўрқмасдан Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги давоми...

2571 13:52 / 02.05.2024
.Кўнгилларини жилолантирган кишилар ранг ва ҳидлар берадиган завқлардан қутулганлардир. Улар ҳар олган нафасларида бир гўзаллик кўришади... Улар илмнинг давоми...

2678 06:10 / 17.12.2021
Аудиолар

232023 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150536 09:35 / 11.08.2021