1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тасалли

15:36 / 26.12.2022 2349 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Битта ҳикоя баъзида мингта дарсдан фойдалироқ бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримнинг учдан бири ҳикоялардир.
Бу ҳикоялар шунчаки кўнгил хушлаш ёки ўқиб мазза қилиш учун айтилмаган. Бу ҳикоялар нозик дарслардир.
Аллоҳ таоло бизга иффат ҳақида дарс беришни истаганида Юсуф алайҳиссалом ҳақида гапирди.
Сабот ҳақида дарс бермоқчи бўлганида Фиръавннинг сеҳргарлари ҳақида гапирди.
Дуонинг ижобат бўлишини ўргатмоқчи бўлганида Нуҳ ва Закариё алайҳиссаломлар ҳақида гапирди.
Осийларнинг кўз бўямачилигини ўргатмоқчи бўлганида Бани Исроилнинг сигири ҳақида гапирди.
Неъматга ношукрликни ўргатишни истаганида икки боғ соҳиблари ҳақида гапирди.
Ота-онага яхшиликни ўргатмоқчи бўлганида Исмоил алайҳиссалом ҳақида гапирди.
Бандаларига нусрати ҳақида дарс бермоқчи бўлганида Иброҳим алайҳиссаломнинг олови ва Мусо алайҳиссаломнинг денгизи ҳақида гапирди.
Бахилликнинг оқибатини англатмоқчи бўлганида боғ соҳиби ҳақида гапирди.
Интиқоми қандай бўлишини англатмоқчи бўлганида Самуд, Од ва Лут қавми ҳақида гапирди.
Ҳикматни ўргатмоқчи бўлганида Луқмон ҳақида гапирди.
Бахиллик ва кибрнинг оқибатини англатмоқчи бўлганида Қорун ҳақида гапирди.
Баъзиларга ҳужум ўз яқинлари томонидан бўлишини англатмоқчи бўлганида Юсуф алайҳиссалом ҳақида гапирди.
Ўз лашкарларини ниҳоятда диққат билан танлашини билдирмоқчи бўлганида Нуҳ алайҳиссаломнинг тўфони ва фил воқеасини гапирди.
Отасига оқ бўлган фарзанд ҳақида бизга англатмоқчи бўлганида Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли ҳақида гапирди.
Ҳасад ҳақида бизга дарс беришни истаганида Қобил ва Ҳобил ҳақида гапирди.
Золимларнинг ҳамоқати ҳақида дарс беришни истаганида Фиръавн ва Намруд ҳақида гапирди.
Қиссаларнинг инсон нафсида тутган ўрни катта. Улар нафақат ёшларга, балки катталарга ҳам тарбия василаси, ваъз-насиҳатдир.
Қиссаларни қизғанмайлик. Битта қисса мингта ваъздан яхшироқдир. 
Аввалгилар қиссасида тасалли бор.
Эй фарзанди оқ бўлган оталар! Нуҳ алайҳиссаломдан тасалли топинг!
Эй отасининг исёнидан қийналганлар! Иброҳим алайҳиссаломдан тасалли топинг!
Эй ёмон хотинга мубтало бўлганлар! Лут алайҳиссаломдан тасалли топинг!
Эй ёмон эрга мубтало бўлганлар! Фиръавннинг хотини Осиё хонимдан тасалли топинг!
Эй касалликка мубтало бўлганлар! Айюб алайҳиссаломдан тасалли топинг!
Эй фарзандидан айрилганлар! Яъқуб алайҳиссаломдан тасалли топинг!
Эй ёмон амакиларга мубтало бўлганлар! Муҳаммад алайҳиссаломдан тасалли топинг!
Агар сизга булар тасалли бўлмаса, ер юзидаги бошқа инсонлардан тасалли топа олмайсиз!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Донишманд тикувчининг олдига бир йигит шим тиктириш учун келди. Тикувчи келган йигитнинг юзига қаради, юзида маъюслик, ғазаб асари бор эди. Тикувчи унга .Сенга шим давоми...

2337 14:00 / 30.01.2023
Бир киши 48 йил аввалги бошланғич синф ўқитувчисини хиёбонда кўриб қолиб, хижолатлик билан ёнига бориб .Устоз, мени танидингизми, деди.mdash Йўқ, таниёлмадим, деди давоми...

5512 20:00 / 01.10.2021
Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳ дер эдилар .Юсуф алайҳиссаломнинг қиссаларини ҳар бир мусулмон билади, қандай қилиб қудуққа ташландилар, қул қилиндилар, давоми...

704 16:08 / 12 декабрь
. , . , . . Ҳузайфа алҒифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Гаплашиб ўтирган эдик, Набий алайҳиссалом олдимизга чиқиб давоми...

4272 16:14 / 23.09.2024