1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Саҳиҳи Бухорий» китобининг ўзбекча шарҳи Мисрнинг бирйўла учта нашрида эътироф этилди

10:05 / 19.12.2022 2848 pdf Ўқиш режими + -

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда «Ҳилол нашр» матбаа нашриёти ҳамкорлигида Имом Бухорий қаламига мансуб «Саҳиҳи Бухорий» асарининг ўзбек тилидаги шарҳи китоби тақдимотига оид маълумотлар Мисрнинг бир йўла учта нашрида чоп этилди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати маълумотида мақолаларда Мовароуннаҳр ҳудудидан чиққан буюк муҳаддис алломаларнинг ҳадис илми борасидаги бой илмий-маънавий тажрибаси ислом цивилизацияси ривожига муносиб ҳисса қўшгани эътироф этилгани қайд этилади.
«Ислом тарихи буюк аллома ва мутафаккирларга бой. Ислом кутубхонасини турли илмлар билан бойитган олимларнинг аксариятини Осиё қитъасининг дарёдан нариги томонидаги мамлакатларидан топамиз.
Бугунги кунда Ўзбекистон давлати ўз мамлакатида жаҳон цивилизацияси ва илмий тараққиёти ҳамда ислом илмлари ривожига ҳисса қўшган муҳаддислар, таржимонлар, илоҳиётшунос ва ҳуқуқшунослар ҳаёти ва қолдирган меросини илмий тадқиқ этиш йўли билан ўрганишга киришган»,дейилган Cairo 24.com электрон нашрида (https://www.cairo24.com/1711429) «Илк маротаба... Саҳиҳи Бухорийнинг ўзбек тилига таржимаси» номи остида чоп этилган мақолада.
Мақолада «Саҳиҳи Бухорий» асарига ўзбек тилида берилган шарҳнинг хусусиятли жиҳатларига кенг ўрин берилган.
elbalad.news сайтидаги «Қуръондан кейинги энг муқаддас китоб. «Саҳиҳ ал-Бухорий»нинг ўзбек тилига илк бор таржимаси» номли мақола (https://www.elbalad.news/5568819)да ушбу кўп жилдли шарҳ дунё уламолари билан ҳамнафас бўлиш, ўзбек халқининг «Саҳиҳ ал-Бухорий» тадқиқига ҳиссаси борлигини исботлаш мақсадида яратилгани таъкидланган.
«Ал-Азҳар овози» газетаси эълон қилган «Янги нашр. «Саҳиҳ ал-Бухорий»нинг ўзбек тилида батафсил изоҳи» номли мақолада ўзбек тилида тақдим этилган мазкур нашр ҳадис илми борасидаги билимларни янада мустаҳкамлаш ҳамда Имом Бухорийнинг бой маънавий меросини тўлароқ англашга асос бўлиб хизмат қилишига урғу берилган.
 
Мақолаларнинг барчасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ҳамда Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиевнинг янги нашр юзасидан билдирган фикрларидан иқтибослар келтирилган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ғазо секторидаги кўплаб насронийлар муборак Рамазон ойида мусулмон урфодатларига риоя қилишади,, дейди Фаластин Олий Президентининг черков ишлари бўйича давоми...

1713 04:40 / 05.05.2021
Мисрлик таниқли хаттот ҳожи Фаҳми Набу Усмоннинг ўғли Миср ҳокимиятидан 10 йил давомида отаси ёзган Қуръони Каримнинг нафис нусхасини Мадинадаги масжид давоми...

2014 13:30 / 02.07.2021
2024 йил 27 май куни Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот маркази ва Туркиянинг Чанкири Каратэкин университети билан ҳамкорликдаги .Мовароуннаҳрдан Онадўлига ҳадис давоми...

1353 11:45 / 29.05.2024
Франция президенти Эммануэль Макрон ўзининг Мисрга қилган расмий ташрифи доирасида АлАзҳарrdquo университетига ҳам борди. У ерда АлАзҳарrdquo шайхи Аҳмад Муҳаммад давоми...

2564 17:21 / 01.02.2019