1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Салавот ва саломни қисқартириб ёзиш одобга хилофдир

09:00 / 18.12.2022 3233 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий шундай дедилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот ва салом айтиш вожибдир. Кимдир қалам билан фақатгина «(с.а.в)» деб ёзиб қўйса, лекин тили билан салавот ва салом айтмаса, бу билан вожиб адо бўлмайди, деб ўйлайман».
Мажлисда бир неча уламолар ҳам бор эдилар. Улар бу гапга эътироз қилиб, «Бугун ўша бош ҳарфлар (яъни «с.а.в.» деб ёзиш) мукаммал салавот ва саломга далолат қила бошлаган. Шунинг учун кифоя қилади, деб ўйлаймиз», дейишди.
Ҳазрат шундай дедилар: «Менинг кўнглим бу гапга равшан бўлмайди. Асл гап шуки, ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдек бутун халойиққа эҳсон (яхшилик қилган зотнинг ҳақларида қисқартиришга ҳаракат қилишни ақлим асло қабул қилмайди. Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизнинг ҳаққимизда қилган ишларини қисқартирсалар, аҳволимиз нима бўлар эди?» 
Мен (Шафеъ Усмоний) айтаманки, «Қисқартиришгa гoҳида зарурат бор», дейилса, биз айтамизки, қисқартиришга энг кўп зарурати бўлган кишилар муҳаддислар эдилар. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг муборак номлари улар ёзган китобларнинг ҳар сатрида келган. Лекин ҳадис имомларининг китобларида кўрасизки, улар ҳамма ўринда у зотнинг муборак номлари билан бирга салавот ва саломни ҳам тўлиқ ёзишган, қисқартиришни исташмаган».

«Мажолиси ҳакимул умма» китобидан 
Ёрқинжон Фозилов таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда уч кундан кўп аразлашиб юрмаслик лозим. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мусулмон киши учун уч кундан кўпга дин биродарини аразлашиб тарк давоми...

991 13:09 / 11.08.2025
Аллоҳ таоло Қуръони каримда кишиларни бахилликдан ҳам қайтарган. Чунки бахиллик кишилар ўртасидаги муҳаббатни йўқотади. Бахил киши ўзаро ёрдамни ёмон кўради, давоми...

3462 12:15 / 19.10.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқдилар. Улар бир жойда дам олиб ўтиришганда бир аъробий келиб баланд овозда деди Эй МуҳаммадНабий соллаллоҳу давоми...

5806 09:04 / 06.05.2022
Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади .Дунёдан ўтиб кетгани орзулар бўлди, қолгани истак ва хоҳишлар бўлди. Вақт умр бўлса, бу иккисининг ўртасида зое давоми...

4527 09:37 / 23.01.2024