Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 26 шаввол | 2025 йил 24 апрель, пайшанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (209-дарс) Ибодат маъносини тўғри тушуниш

19:00 / 17.12.2022 2700 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибодат маъносини тўғри тушуниб, ҳар бир ишимизни шариатга мос қилиб, Аллоҳнинг амрига, Набий алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ олиб борсак, барча ишимиз ибодатга айланади, савоб ўрнига ўтади.

Бунинг учун икки асосий шартга амал қилмоқ зарур:

1. Ҳар бир иш Қуръон ёки Суннатга мувофиқ бўлмоғи лозим.

2. Ҳар бир ишни қилиш ёки тарк этишда Аллоҳнинг розилигини исташ керак. Шунда ҳар бир ишимиз ибодатга айланади. Демак, ниятни яхшилаш лозим. 

عَنْ عُمَرِ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّما الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، إِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى...». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир, ҳар бир киши нимани ният қилса, ўшанга етади...» деганларини эшитдим».

Икки шайх ривоят қилишган.


Исломда «ибодат» маъноси кенг тушунча эканлигига Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шариф ҳам далил-ҳужжат бўлади:

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، أَنَّ نَاسًا مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالُوا لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا رَسُولَ اللهِ، ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ بِالْأُجُورِ، يُصَلُّونَ كَمَا نُصَلِّي، وَيَصُومُونَ كَمَا نَصُومُ، وَيَتَصَدَّقُونَ بِفُضُولِ أَمْوَالِهِمْ. قَالَ: «أَوَ لَيْسَ قَدْ جَعَلَ اللهُ لَكُمْ مَا تَصَّدَّقُونَ؟ إِنَّ بِكُلِّ تَسْبِيحَةٍ صَدَقَةً، وَكُلُّ تَكْبِيرَةٍ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ تَحْمِيدَةٍ صَدَقَةٌ، وَكُلُّ تَهْلِيلَةٍ صَدَقَةٌ، وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ صَدَقَةٌ، وَنَهْيٌ عَنْ مُنْكَرٍ صَدَقَةٌ، وَفِي بُضْعِ أَحَدِكُمْ صَدَقَةٌ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيَأْتِي أَحَدُنَا شَهْوَتَهُ وَيَكُونُ لَهُ فِيهَا أَجْرٌ؟ قَالَ: «أَرَأَيْتُمْ لَوْ وَضَعَهَا فِي حَرَامٍ أَكَانَ عَلَيْهِ فِيهَا وِزْرٌ؟ فَكَذَلِكَ إِذَا وَضَعَهَا فِي الْحَلَالِ كَانَ لَهُ أَجْرٌ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир гуруҳ асҳоблари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: 

«Эй Аллоҳнинг Расули, бойлар ажру савобни олиб қўйдилар, чунки бизга ўхшаб намоз ўқишади, рўза тутишади ва яна устига ортиқча молу дунёларидан садақа қиладилар», дейишди. Ул зот:

«Аллоҳ сизларга ҳам садақа қиладиган нарсаларни бериб қўймаганми? Ҳар бир тасбеҳ садақа, ҳар бир такбир ҳам садақа, ҳар бир таҳлил ҳам садақа, амри маъруф ҳам садақа, наҳйи мункар ҳам садақа ва ҳар бирингизнинг шаҳватингизда ҳам садақа бор», дедилар. Шунда одамлар: 

«Биронтамиз шаҳватимизни қондирсак ҳам ажр оладими?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом: 

«Айтинглар-чи, шу ишни ҳаромдан бажарса, унга гуноҳ бўлармиди? Худди шунингдек, ҳалолдан бажарса, унга ажр бўлади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ
ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ

 

«Улардан ризқ ирода қилмасман ва Мени таомлантиришларини ҳам ирода қилмасман. Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир» («Зориёт сураси, 57-58-оятлар).

Демак, Аллоҳ таоло инсонлару жинлардан ризқ сўрамайди, балки уларга ризқ беради. Улардан таом сўрамайди, балки уларга таом беради. Аллоҳнинг бирдан-бир ирода қилгани ибодатдир, инсонлару жинларни яратишдан мақсад ҳам шудир. Лекин ибодатдан кимга фойда бор? Ибодат қилувчининг ўзига. Аллоҳ таоло унга икки дунёнинг бахтини беради.

Аллоҳ таоло Ёсин сурасида марҳамат қилади:

ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ
ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ

 

«Сизларга амр қилмаганмидим: «Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилманг, албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир. Ва Менга ибодат қилинг, мана шу тўғри йўлдир», деб?!» (60-61-оятлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ибодатнинг аҳамияти жуда равшан баён қилинган.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُنْتُ رِدْفَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى حِمَارٍ يُقَالُ لَهُ عُفَيْرٌ، فَقَالَ: «يَا مُعَاذُ، هَلْ تَدْرِي مَا حَقُّ اللهِ عَلَى الْعِبَادِ وَمَا حَقُّ الْعِبَادِ عَلَى اللهِ؟» قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ: «فَإِنَّ حَقَّ اللهِ عَلَى الْعِبَادِ أَنْ يَعْبُدُوا اللهَ وَلَا يُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا، وَحَقُّ الْعِبَادِ عَلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ أَلَّا يُعَذِّبَ مَنْ لَا يُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا». قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَلَا أُبَشِّرُ النَّاسَ؟ قَالَ: «لَا تُبَشِّرْهُمْ فَيَتَّكِلُوا». رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ. 

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Уфайр номли эшакда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига мингашиб борар эдим. Ул зот: 
«Эй Муъоз, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи нима-ю, банданинг Аллоҳдаги ҳаққи нима эканини биласанми?» дедилар. 

«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчилар», дедим. Ул зот: 


«Албатта, Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи эса ким Унга бирор нарсани ширк келтирмаса, ўшани азобламаслигидир», дедилар. 


«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларга башорат берайми?» дедим. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:


«Уларга башорат берма, яна суяниб қолишмасин», дедилар».


Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир солик билиб қўйиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири камолот сифатлари ила энг олий даражада сифатланган ва хулқланган банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3545 05:00 / 28.02.2017
Аллоҳ таъоло сени сабаблар оламида турғазиб қўйган пайтда сенинг тажридни ихтиёр қилишинг, бу нафснинг махфий истакларидандир. Аллоҳ таъоло сени тажрид ҳолатида давоми...

3956 05:00 / 01.03.2017
Араб тилида .ражо, сўзи умидсизликнинг тескариси, .умидворлик, маъносини англатади. Фақат ражода умидга хавф ҳам аралашган бўлади. Уламолар ражони қуйидагича давоми...

1809 19:00 / 09.09.2023
. ,. . Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Илмнинг фазли ибодатнинг фазлидан яхшидир. давоми...

1857 19:00 / 30.12.2023