1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Отани қувонтирган «SMS»

17:12 / 15.12.2022 2468 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Али Тантовий раҳматуллоҳи алайҳ 20 асрнинг забардаст уламоларидан бўлиб, у кишининг қаламларига мансуб ибратли ҳикояни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Бир йигит отаси билан бирга яшар, университетда таҳсил олар эди. 
Кунларнинг бирида ушбу хонадонда ноқулай воқеа юз берди. Воқеа тафсилотини йигитнинг ўзидан эшитсак: 
«Кутилмаганда мен билан отам ўртасида келишмовчилик юз бериб, ҳатто овозлар баландлаб кетди. Қўлимда ўқув ҳужжатлари бор эди. Жаҳлим чиққанидан қўлимдаги қоғозларни стол устидаги отдим-да, ётоғимга кириб кетдим. Одатимга кўра бошимни ёстиққа қўйдим. Ҳар гал ғам-андуҳлар гирдобида қолганимда уйқуга ётаман, чунки уйқуни ғамлардан қочишнинг ажойиб йўли деб биламан. Эртаси куни университетдан ташқарига чиққанимда, дарвоза ёнида телефонимни олиб, отамнинг кайфиятларини кўтариш учун ҳазил-мутойиба аралаш қуйидаги хабарни жўнатдим:
«Эшитишимча, инсон оёғининг таг қисми устки қисмига қараганда мулойимроқ ва юмшоқроқ бўлар экан. Шу гапнинг қанчалик тўғрилигини аниқлаш учун оёғингизни лабларим билан текшириб кўришга менга ижозат берасизми?»
Уйга бориб эшикни очдим, қарасам, отам ичкарида мени кутиб турган эканлар. Кўзларидан томган шашқатор ёшлар яноқларини жиққа ҳўл қилган эди. Мени кўриб: «Оёқларимни ўпишинга рухсат бермайман, анави гапга, яъни оёқнинг ости устидан кўра юмшоқроқ бўлишига келсак, мен бу гапнинг тўғрилигини аллақачон, сен гўдаклигингда, оёқчаларингнинг устию остини ўпавериб, аниқлаб бўлганман», дедилар. Бу гапларни эшитиб, ҳўнграб йиғлаб юбордим. 
Азизлар, бугун ҳаққимизга дуо қилиб турган ота-оналаримиз куни келиб, Роббимиз ҳузурига йўл олишади. Шундай экан, уларга яқин бўлайлик, йўқотмасдан олдин қадрларига етайлик, ота-онаси вафот этганлар эса уларнинг ҳақларига Аллоҳ таолодан раҳмату мағфират сўраб дуо қилсинлар. 


Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғарб олимлари деярли ҳар куни одамларга бирор ижобий ишни тавсия қилмоқдалар. Ушбу тавсиялари эса кўп ўринларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3327 14:00 / 02.05.2023
Франциялик аёл 14 ёшли ўғлининг Ислом динига киришини хоҳлаб, қўлидан етаклаганча Исломий марказга олиб келди. Марказга етиб келишгач, бола Марказ имомининг давоми...

3223 11:00 / 30.01.2021
Отангиз бирор жисмоний меҳнат билан шуғулланса, уни кексайиб қолганини айтиб, мутлақо чеклаб қўйманг. Уни тоқати етганича, бироз ҳаракат қилишига қўйиб беринг. давоми...

914 10:32 / 30.09.2025
. ,.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангизнинг ходими таомини олдига олиб келса, уни ҳам ўзи билан ўтирғизсин. давоми...

2055 11:00 / 30.11.2020