1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (209-дарс) Мазий нима?

19:00 / 14.12.2022 2538 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: يُغْسَلُ بَوْلُ الْجَارِيَةِ وَيُنْضَحُ بَوْلُ الْغُلَامِ مَا لَمْ يَطْعَمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ هَكَذَا وَالتِّرْمِذِيُّ مَرْفُوعًا.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қиз боланинг пешоби ювилади. Таом емайдиган ўғил боланинг пешобига (сув) сепилади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан қилинаётган бу ривоятдан оладиган маълумотимиз ўғил боланинг пешобини
ювмасдан, сув сепишнинг шарти у бола фақат эмадиган, ўзи таом емайдиган бўлиши кераклигидир. Чунки ўзи таом ейдиган ўғил боланинг пешоби ҳам ювилмаса бўлмайдиган ҳолатда бўлиб қолади.

 

وَعَنْهُ قَالَ: كُنْتُ رَجُلًا مَذَّاءً وَكُنْتُ أَسْتَحِي أَنْ أَسْأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِمَكَانِ ابْنَتِهِ فَأَمَرْتُ الْمِقْدَادَ بْنَ الْأَسْوَدِ فَسَأَلَهُ فَقَالَ: يَغْسِلُ ذَكَرَهُ وَيَتَوَضَّأُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Кўп мазийлик одам эдим. Қизларининг истиҳоласи учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюрдим. У у зотдан сўради. 
Шунда: 
«Закарини ювади ва таҳорат қилади», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик. 

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуда шу ҳолат одатдагидан кўп такрорланиб турар экан. Шунинг учун у киши:

«Кўп мазийлик одам эдим», демоқдалар. Али розияллоҳу анҳу мазий келгандан кейин нима қилишни билмай, қийналар эдилар. Бундай ҳолда мусулмон киши дарҳол Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга савол билан мурожаат қилиши керак. Аммо ҳазрати Али бундай қила олмадилар. Бунинг сабабини у кишининг ўзлари қуйидагича баён қиладилар: 

«Қизларининг истиҳоласи учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим»

Яъни, Пайғамбаримизнинг қизлари Фотима онамиз Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг хотинлари бўлганлиги учун у киши уялиб, мазий ҳақида сўрай олмаганлар.

«Бас, Миқдод ибн Асвадга буюрдим». 

Яъни, мазий ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашни Миқдод ибн Асвадга буюрдим.

«У у зотдан сўради. Шунда: 

«Закарини ювади ва таҳорат қилади», дедилар». 

Шу билан масала ҳал бўлди.


Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Эркак киши жинсий алоқани ўйлаганда ва бошқа ҳаракатлар қилганда жинсий олатидан чиқадиган суюқликнинг «мазий» деб аталиши.

2. Эр-хотинликка оид гапларни қайнатага (шу қатори, қайнана ва бошқа яқинларга) айтишдан уялиш зарурлиги.

3. Ўзи сўрашга уялган фатвони бошқа бировга айтиб сўратиш жоизлиги.

4. Мазийнинг нажас эканлиги. Шунинг учун ҳам ҳадисда мазий чиққандан кейин закарни ювишга амр бўлмоқда.

5. Мазий чиққандан кейин таҳоратнинг кетиши ва бузилиши.

6. Мазий чиққандан кейин ғуслнинг вожиб бўлмаслиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрати Умар ўз халифаликлари даврида кўплаб ислоҳотлар, янгиликлар қилдилар. Мусулмонларнинг Байтулмолларини таъсис этдилар. Басра ва Куфа шаҳарларини давоми...

5957 17:00 / 22.07.2019
. . Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдиларда, бошларининг олд қисмига, саллаларига ва икки давоми...

3769 19:00 / 19.04.2023
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга давоми...

5899 18:30 / 23.03.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Ким Исломдан бошқа динни истаса, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўрувчилардандир,, давоми...

6893 14:01 / 25.03.2020