1446 йил 25 жумадис сони | 2024 йил 27 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ўттиз беш йилдан сўнг сир фош бўлди

15:31 / 21.11.2022 2020 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Никоҳ маросимида меҳмонлардан бири 35 йил аввал бошланғич синфда дарс берган биринчи устозини кўриб қолди. Шу заҳоти ўрнидан турдию устози томон шавқ ва ҳаяжон билан юриб борди. Сўнг ҳурмат ва бироз хижолат билан гап бошлади:

«Устоз мени танияпсизми?»

Кекса муаллим: «Йўқ болам, танимаяпман».

«Қандай қилиб танимайсиз? Бир куни бир ўқувчининг соати йўқолиб қолган эди», дея ўқувчи суҳбатни бошлаб гапида давом этди. — Ўшанда у соатини йўқотгани сабабли йиғлай бошлади. Шунда сиз барча ўқувчиларни текшириш учун синфда олиб қолган эдингиз. Ўша соатни ўғирлаган ўқувчи мен эдим. Сиз барча ўқувчилар ва устозлар олдида мулзам бўлмаслигим ва ҳамма мени масхара қилиб қалбим парчаланмаслиги учун синфдаги барча ўқувчиларни қолдириб, ҳаммамизнинг юзимизни деворга қаратиб, кўзимизни юмишга буюрган эдингиз. Шундан сўнг бирма-бир ҳамёнларимизни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганда ҳамёнимдан соатни секин олиб, яна текширувни давом эттирган эдингиз. Текширув якунлангач, бизни жойимизга ўтиришга буюрдингиз. Ўшанда мени ҳамманинг олдида шарманда қиласиз деб роса қўрққан эдим. Сиз эса, соатни ҳаммага кўрсатиб уни эгасига қайтариб бергандингиз. Ўша онда ҳам, ундан кейин ҳам, бирор марта соатни кимнинг ҳамёнидан олганингизни, уни ўғирлаган ўқувчининг исмини сир тутдингиз. Бошланғич синфларда ўқишимиз мобайнида бирор марта бу ҳақда менга гапирмадингиз, ҳатто койимадингиз, менинг жиноятим ҳақида бировга айтмадингиз. Шунинг учун мен ўша вақтдан бери ҳеч нарса, ҳатто жуда кичик буюм бўлса ҳам ўғирламасликка қарор қилганман. Устоз мен сизнинг шогирдингиз бўлсам, юқоридаги воқеа оғриқли бўлиб ўтган бўлса, қандай қилиб мени эслолмаяпсиз. Ахир буни унутишингиз мумкин эмаску?».

Устоз шогирдининг елкасига қўлини қўйиб табассум қилди ва: «Ўғлим, табиийки, мен ҳам ўша воқеани эслайман. Тўғри, ўшанда ўғрилик қилган ўқувчим синфдош дўстлари олдида бир умрга шарманда бўлмаслиги учун юзларингизни синф деворига қаратиб, кўзларингизни юмдириб, текширув ўтказган эдим. Лекин ўғлим сен билмайдиган яна бир сир бор. Ўшанда сизларни текширишни бошлаётганимда ўқувчининг қилган нотўғри ҳаракати менга ҳам маълум бўлмасин, ахир мен ҳам инсонман, бир умр қалбимда шу ўқувчига нисбатан салбий фикр уйғониб қолмасин деган мақсадда, мен ҳам кўзларимни юмиб олган эдим».

Муаллимнинг заковатию фаросатига қойил қолмай илож йўқ. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

«««««««««««««««««««««Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингизнинг ўртасини ислоҳ қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз» (Ҳужурот сураси, 10-оят)

Ояти каримада «биродар» деб таржима қилинган сўзимиз араб тилида бирликда «ахун» калимаси би«лан ифода қилиниб, икки хил маънода ишлатилади.

Биринчиси – ака ёки ука, яъни туғишган биродар маъносида.

Иккинчиси – дўст, оғайни, яъни тутинган биродар маъносида ҳам ишлатилади.

Аммо худди шу сўзнинг ўзи кўплик сийғасида келганда, маъносига қараб, икки хил шаклда келади:

Биринчиси – «ихватун» бўлиб, «туғишган биродарлар» деган маънони англатади.

Иккинчиси «ихвонун» бўлиб, «дўстлашган биродарлар» деган маънони англатади.

Қуръони Каримнинг мўъжизалигини қарангки, мўминларнинг биродарлиги ҳақида сўз кетганда, туғишган биродарлар маъносидаги «ихватун» сўзи ишлатилган ва бу билан мўминлар худди туғишган ака-укалардек эканлиги таъкидланган.

«Албатта, мўминлар биродардирлар…»

Дарҳақиқат, бу биродарлик дин қардошлиги бўлиб, дунёдаги барча инсоний алоқалардан устун туради. Бу биродарлик Аллоҳ учун, дину диёнат учун, Ислом-иймон учундир ва у ўзаро муҳаббат, тинчлик-омонлик ва ҳамкорлик асосига қурилган бўлади. Бу биродарликка футур етса, зудлик билан ислоҳ қилишга ўтмоқ керак. Шунинг учун ҳам оятда Аллоҳ:

«…бас, икки биродарингизнинг ўртасини ислоҳ қилинг», деб таъкидламоқда.

Албатта, урушганларнинг ўртасини сулҳ қилиш осон эмас, бунда турли ҳолатлар келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун ҳам ислоҳ қилмоқчи бўлган тараф ўзига Аллоҳнинг тақвосини қурол қилиб олиши зарур. Фақат шундагина адолат билан иш тутишга муяссар бўлади. Оятнинг охиридаги амр шунинг учун келтирилган:

«…ва Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз».

Кейинги келадиган оятларда мазкур қимматли ва зарурий биродарликни бузувчи баъзи ижтимоий касаллик бўлмиш ёмон одатлардан мўминларни қайтариш учун кўрсатмалар келади.

Мусулмоннинг айбини яшириш, тойилишини пойлашдан қайтариш хусусида кўп ҳадислар ворид бўлган.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Ким мўминнинг айбини яширса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини яширади».

Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа бир ривоятда:

«Аллоҳ унинг айбини дунё ва охиратда яширади», дейилади.

Термизий ривояти.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи буюрганидек ака-ука бўлиб, бир-биримизнинг айбларимизни яширувчилардан Ўзига садоқатли қул бўлиб истиқомат қилувчилардан айласин.

Фойдаланилган манбалар:

«Тафсиру Ҳилол»

«Ал Мутанаббий» саҳифаси

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4792. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир нарсага бўлган муҳаббатинг сени кўр ва кар қилиб қўюр,, дедилар,.Абу Довуд ва давоми...

4149 18:40 / 25.10.2017
4782. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар кумуш ва тилла маъданлари каби маъдандирлар. Жоҳилиятда яхши давоми...

4888 18:31 / 25.10.2017
5366. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ одамларнинг ичида тилини сигирнинг тилига ўхшатиб давоми...

4557 00:30 / 04.05.2017
Ислом маданиятида мусулмонларга покиза бўлиш билан бирга, юксак дидли бўлиш ва атрофмуҳитни ифлос қилмаслик ҳамда кишилар соғshyлиғига зарар етказувчи давоми...

4479 16:00 / 02.09.2021