Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (205-дарс) Изн сўраш уч мартадир

00:00 / 19.11.2022 1713 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

789. Рибъий ибн Ҳирошдан ривоят қилинади:
«Бизга Бану Омирдан бир киши қуйидагиларни айтиб берди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйдаликларида киришга изн сўраб: «Кираверайми?» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ходимга: «Чиқиб анави кишига изн сўрашни ўргат. «Ассалому алайкум, кираверайми?» дегин, деб айт», дедилар. Ҳалиги одам бу гапларни эшитди ва: «Ассалому алайкум, кираверайми?» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга изн бердилар ва у кирди».
Абу Довуд ривоят қилган.

  790. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ансорларнинг мажлисларидан бирида ўтирган эдим. Ҳузуримизга Абу Мусо ташвишли ҳолда келиб, деди: «Умарнинг олдига бориб, уч марта изн сўрадим. Менга изн берилмади. Ортимга қайтдим. Шунда у менга: «Сени нима қайтарди?» деди. «Уч марта изн сўрадим. Менга изн берилмади. Шунинг учун қайтиб кетдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уч марта изн сўрасаю унга изн берилмаса, ортига қайтсин», деган эдилар», дедим. «Шу гапингга ҳужжат келтир, бўлмаса кунингни кўрсатаман!» деди. Сизлардан ўшани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бирор киши борми?». Буни эшитиб Убай ибн Каъб: «Сен билан бирга фақат қавмнинг энг кичиги боради», деди. Қавмнинг кичиги мен эдим. Ўрнимдан туриб, у билан бордим ва Умарга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни айтганларининг хабарини бердим».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

791. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Мусо Умарнинг олдига келди ва «Ассалому алайкум, бу Абдуллоҳ ибн Қайс», деди. Унга изн берилмади. «Ассалому алайкум, бу Абу Мусо», деди. Унга изн берилмади. «Ассалому алайкум, бу Ашъарий», деди. Унга изн берилмади. Сўнг орқасига қайтиб кетди. «Уни қайтаринглар! Уни қайтаринглар!» деди (Умар). Сўнг у келди. Шунда Умар: «Ҳой, Абу Мусо, нега қайтдинг? Биз машғул эдик», деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Изн сўраш уч мартадир. Сенга изн берилса – берилди, бўлмаса, қайт», деганларини эшитган эдим», деди. «Ана шунга ҳужжат келтирасан, бўлмаса, ундай қиламан, бундай қиламан», деди. «Агар ҳужжат топса, кечқурун уни минбар олдида топасизлар. Агар ҳужжат топа олмаса, топмайсизлар», деди Умар. Кечқурун келганда уни топишди ва: «Ҳой, Абу Мусо! Нима дейсан, топдингми?» дейишди. «Ҳа, Убай ибн Каъбни», деди. «У адолатли», деди. «Эй Абу Туфайл, бу нима деяпти?» деди (Ибн Каъбга). «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўшани айтганларини эшитганман. Эй Ибн Хаттоб! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини азобловчи бўлма!» деди. «Субҳаналлоҳ! Бир гапни эшитган эдим, шуни тасдиқлаб олмоқчи бўлдим, холос!» деди».
Муслим ривоят қилган.


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олдинги мавзудан қайси амаллар кам бўлса, мақтовга сазоворлигини билиб олдик. Ҳаётий зарурат туфайли кўп бўлиши мақталадиган амалларга зурриёт ва обрўэътибор давоми...

4316 18:08 / 30.05.2018
376. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага давоми...

2931 13:30 / 19.06.2020
Икки кундан кейин Ислом ва араб олами барча расмий ва оммавий табақаларда Исро ҳамда Меърож хотирасини ёдга олиб тантана қиладилар. Биз бу муборак ойдаги ушбу давоми...

6548 14:36 / 12.04.2018
. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Йўлларда ўтиришдан сақланинг,, дедилар..Эй Расулуллоҳ давоми...

5030 15:03 / 22.01.2019
Аудиолар

120351 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар