Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 9 зулқаъда | 2025 йил 06 май, сешанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (205-дарс) Ислом енгиллик дини

00:00 / 17.11.2022 2805 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мазий – жинсий аъзодан чиқадиган оқ рангдаги ўта майин суюқлик бўлиб, у одатда жинсий яқинлик ёки шунга яқин ҳаракат бўлганда чиқади. 

عَنْ أَسْمَاءَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَاءَتِ امْرَأَةٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: إِحْدَانَا يُصِيبُ ثَوْبَهَا مِنْ دَمِ الْحَيْضَةِ كَيْفَ تَصْنَعُ بِهِ؟ قَالَ: تَحُتُّهُ ثُمَّ تَقْرُصُهُ بِالْمَاءِ ثُمَّ تَنْضِحُهُ ثُمَّ تُصَلِّي فِيهِ.

Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: 
«Баъзи бирларимизнинг кийимига ҳайзнинг қонидан тегиб қолади. Уни қандай қилиши керак?» деди. 
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Уни ишқаб ташлайди, сўнгра сув билан ишқалайди, кейин эса сув билан ювади. Ана шундан кейин унда намоз ўқийверади», дедилар»

Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳодан ривоят қилинаётган бу ҳадисда мусулмон аёлларининг Ислом ҳукмларини ўрганиш борасидаги ҳаракатларидан бир намуна ҳикоя қилинмоқда. 
Маълумки, Асмо розияллоҳу анҳо Оиша онамизнинг опалари, яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайнэгачилари эдилар. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларида бошқа аёллардан кўра кўпроқ бўлиб туришлари табиий бир ҳол. Асмо розияллоҳу анҳо ана шундай кунлардан бирида ўзлари шоҳид бўлган бир ҳодисани қуйидагича ҳикоя қиладилар:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Баъзи бирларимизнинг кийимига ҳайзнинг қонидан тегиб қолади. Уни қандай қилиши керак?» деди». 
Бу ўша давр учун оддий ҳол эди. Пайғамбаримиздан эркак ва аёллар турли-туман аҳкомларни сўрайверарди. Чунки ҳеч ким у киши бор жойда бошқа кишидан сўрашга ботина олмас эди. Шу билан бирга, бу ҳукмлар янги баён қилинаётган пайтда уларни у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа ҳеч ким яхши билмас ҳам эди.
Авваллари одамлар нажосат нима, поклик нима, ҳалол нима, ҳаром нима билмас, ундай нарсаларга мутлақо эътибор бермас эдилар. Чунки уларга бундай нарсаларни сўраб-суриштиришни ҳеч ким, ҳеч қандай тузум таклиф қилмас эди. 
Бунинг учун иймон керак, Ислом керак эди. Энди иймон ҳам келди, Ислом ҳам келди. Кечагина ҳалол-ҳаромни, пок-нопокни, нажас ва тозани ажратмай юрадиган одамлар ҳалолни истаб, ҳаромдан ҳазар қиладиган, покни хоҳлаб, нопокликдан жирканадиган, нажасдан четланиб, тозаликка интиладиган бўлиб қолдилар. Каттаю кичик ҳар бир нарса Аллоҳнинг шариатига мувофиқ келиши учун ҳаракат қилишга ўтдилар. Мана, улардан бир аёл Расули Акрамнинг олдиларига келиб, аёллар ҳайз кўрганларида кийимига қон тегса, нима қилиши кераклиги ҳақида сўрамоқда. 
Бу аёл мазкур қоннинг нажаслигини билади. Кийимига тегса, кийим ҳам покликдан чиқишини билади. Муслима аёлнинг кийимлари доимо пок бўлиши зарурлигини ҳам англаб етган. Лекин ҳайз туфайли кийимига қон тегса, нима қилсин? Ўша қийимни ташлаб юборсинми? Ёки бутунлай ювсинми? Нима қилсин? Мўмина-муслима аёл кийими пок бўлишини истамоқда!
Шунда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам у аёлга бунинг энг осон йўлини кўрсатдилар. У зоти бобаракот:
«Уни ишқаб ташлайди, сўнгра сув билан ишқалайди, кейин эса сув билан ювади, ана шундан кейин унда намоз ўқийверади», дедилар.
Яъни, ўша кийимига ҳайз қони теккан аёл ўша жойни қўли билан ишқайди, уни шу йўл билан кийимидан кетказишга уринади. Ундан қолганини эса сув қуйиб туриб, ишқалаб кетказади. Охири кийимнинг ўша қон теккан жойини ювиб ташлайди, дедилар. То қон кетгунча шундай қилади. Сўнгра кийим пок бўлади, унда намоз ўқийвериши мумкин.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Аёл кишининг аёлларга хос масалаларни ўрганишга интилиши зарурлиги.
2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга хос саволларга ҳам жавоб берганликлари.
3. Ҳайз қони нажосат эканлиги.
4. Нажосат сув билан кетиши.
5. Нажосатни кетгунча ювиш зарурлиги.
6. Ҳайз қони теккан кийимнинг қон теккан жойини тозалаб, унда намоз ўқиш жоизлиги.
7. Исломда энг осон йўл тутилиши.


«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ Кифлни мағфират қилдиАбдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар.Бани Исроилда ҳеч қандай давоми...

7205 11:28 / 03.01.2018
Имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож алҚушайрий анНисобурий Нисобурда дунёга келдилар. Нисбатлари Қушайрий бўлиб, у Нисобурга қарашли қишлоқдир. У зот ҳадис давоми...

5345 21:10 / 10.04.2019
Минг афсуслар бўлсинким, бугунги кунда мужоҳидлик номига доғ тушираётганлар ичимизда йўқ эмас. Мужоҳидлик даъвосидаги уларнинг қилаётган тасарруфларини давоми...

4066 17:00 / 07.09.2021
Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Пайғамбарлик васфлари ила содир бўлган, мусулмонлар амал қилишлари лозиму лобуд бўлган, шаръий аҳкомларга давоми...

4235 16:52 / 08.04.2016