1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Инсоният учун энг улкан хатар

15:28 / 10.11.2022 1963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Раҳматнинг кўринишларидан энг улуғи ва олий чўққиси бир кишининг бутун бошли инсониятни ҳалокатдан сақлаб қолишидир. Ҳалокат билан ҳалокат, хатар билан хатар ўртасида катта фарқ бор. Анавиниси чегараланган, сатҳий ҳалокат ва ўткинчи хатар. Мана буниси эса абадий ҳалокат ва доимий хатардир. Шунинг учун ҳам бошқа ҳар қандай раҳматлар муҳим ва улуғ бўлса ҳам, улар анбиёларнинг башариятга кўрсатган раҳматларига тенг кела олмайдилар.

Қаршимизда ҳаётнинг қутуриб, мавж уриб турган денгизи бор. У нафақат ёлғиз кишиларни, балки бутун бошли халқлар ва юртларни ютиб, ҳазора ва маданиятларни ҳазм қилиб юборган. Унинг улкан ва саркаш тўлқинлари худди тимсоҳнинг ўра каби оғзига ўхшаб очилади ва башар жамоаларига худди қутурган шердек ташланади. Ушбу ваҳший, раҳмсиз денгиздан қандай қилиб ўтиб оламиз? Инсоният кемасини омонлик қирғоғига қандай олиб чиқамиз? Ушбу қаттиқ довулларда қолган, тоғдек мавжлар орасига тушиб қолган, йўловчига тўлган, денгизчиси ҳам, кемачиси ҳам йўқ кемани нажот соҳилига олиб чиқадиган кишигина инсониятнинг энг улкан қутқарувчиси ва унга фазл кўрсатган киши бўлиши мумкин.

Албатта, инсоният ўзига илм берганларга ташаккур айтади. Шунингдек, ўзига турли маълумотларни йиғиб берган, енгилликлар яратиб берган, роҳат-фароғат воситаларини тақдим этган, ҳаёт оғирликларини енгиллаштиришда ва унинг довонларини ошиб ўтишда ёрдам берганларга ташаккур айтади. Албатта, у ҳозир санаб ўтилган кишилардан бирортасининг ҳам ҳаққини поймол қилмайди. Уларнинг фазлини инкор ҳам қилмайди. Аммо инсониятнинг бош муаммоси ўзини уни пойлаб турган душманларидан қутқариб, кемасини саломатлик ва омонлик қирғоғига олиб чиқиб олишдадир. Ушбу денгизнинг тўлқинлари нимадан иборат? Ушбу денгизнинг йиртқич тимсоҳлари нимадан иборат?

Албатта, бу ушбу борлиқни яратган Роббул оламийнни танимаслик, Унинг олий сифатларини ва гўзал исмларини билмасликдир. Ширк, бутпарастлик ва санамларга ибодат қилиш тўрига тушиб қолишдир. Бидъат, хурофот ва турли мавҳумотларга берилишдир. У инсониятнинг таби кирлашиши, Яратувчисидан ғофил қолишидир. У модда ва қорин бандаси бўлишдир. У ҳаддан ошишдир. У ҳаром қилинган нарсалардан ўзини тиймасликдир. У ёмонликка амр қилувчи нафснинг кўйига тушишдир. У ўз бурчини адо этишдан қочишдир. У ўз манфаати ортидангина қувишдир.

Инсоният учун энг улкан хатар ўз биносини бузишидир. Унинг асосий ғиштини ўз ўрнидан кўчиришидир. Инсоннинг ўз қийматини, идрокини ва ҳаётдаги ғоясини унутишидир. Ўзини бўри, кўзойнакли ёки бўғма илон деб ҳис қилишидир. Инсон ушбу улкан ҳақиқатларни унутган чоғида бу дунё ҳаётининг денгизи алангаланиб турган оловга айланади. Ана шунда инсон ўз биродари – инсонни овлашга ўтади. Илонлар, чаёнлар, бўрилар ва йўлбарсларга ҳожат қолмайди. Инсон ушбу инсоният ўрмонининг унинг олдида ҳақиқий бўрилар хижолат бўладиган энг катта бўрисига айланади. У ўзининг олдида ҳақиқий шайтонлар ҳам хижолат бўладиган бебош шайтонга айланади. Ана ўшанда инсон ўзи ёққан оловда куйиб қовуриладиган бўлади. Ундай оловни бошқа жойдан олиб келишга ҳожат қолмайди.

Ана шундай зулматли ва қўрқинчли бир пайтда раҳмати илоҳийнинг майин шамоли эсади. Инсониятнинг чириган суяклари жонланади. Унинг кемасини маҳорат ва муваффақият ила бошқарадиган кемачилар пайдо бўлади.

«Ислом тарихи» биринчи китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икки муҳожир тортишиб қолишди. Уларнинг бири суриялик бошқаси эса ироқлик эди. Бир мунча ўзаро фахр талашишганидан сўнг кўп ўтмай суриялик шундай деб қолди .Одам давоми...

7219 13:57 / 26.05.2017
Макка мушриклари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳақиқий Пайғамбар эканларига далил сифатида ҳужжат ndash мўъжизалар кўрсатишни сўрашарди. Ана шулар ичида давоми...

3026 11:00 / 10.03.2020
Умар ибн Абдулазизнинг даврида Ислом аскарларига Қустантинияни қамал қилмасдан, у ердан орқага қайтиш буюрилди. Турк ва Рум юртларида қилинадиган фатҳ ишлари давоми...

956 14:57 / 24.09.2025
Ҳунайн ғазотида тушган ўлжаларни тақсимлаш ҳақида Ибн Исҳоқ Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3477 11:30 / 09.06.2021
Аудиолар

222912 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

141864 14:35 / 11.08.2021