1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Корея мусулмонлари етакчилари юртимизга ташриф буюрди

19:21 / 05.11.2022 1630 pdf Ўқиш режими + -

2022 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси президенти Ҳусайн Ким ва Жанубий Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Абдураҳмон Лини қабул қилдилар.

Мулоқотда муфтий ҳазратлари юртимизда диний-маърифий соҳадаги ишлар ҳақида маълумот бериш баробарида Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлиги йилдан-йилга ривожланаётгани, кўп соҳалар қатори диний-маърифий ва зиёрат туризми борасидаги алоқаларни ҳам тараққий эттириш зарурлиги борасида сўз юритдилар.

Муфтий ҳазратлари диний таълим муассасалари, имом-хатиблар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, семинарлар ўтказиш, меҳнат мигрантлари билан маърифий учрашувлар қилиш ҳамда корейс мусулмонларини юртимизга зиёратини уюштиришни урғуладилар.

Федерация президенти Ўзбекистон заминига биринчи бор келиши экани, исломий осори атиқаларни кўриб ҳайратлангани, Ислом дини равнақи йўлида қилинаётган ишлар таҳсинга лойиқлиги, урф-одат ва миллий қадриятлар ҳавас қиладиган даражада эканини эътироф этди.

Шунингдек, меҳмон Муфтий ҳазратларини Жанубий Кореяга таклиф этиб, сафар давомида икки мамлакат диний идоралари ўртасидаги алоқаларни такомиллаштиришни муҳокама қилишни билдирди.

Корея мусулмонлари жамоати бош имоми Кореядаги мусулмонлар Ислом динини янги қабул қилганлари боисидан тасаввурларида фақат Макка ва Мадина шаҳарлари гавдаланишини билдирди. Бироқ, меҳмон Ўзбекистон замини мазкур икки шаҳардан кейин турадиган Ислом маданиятининг ноёб маркази эканини изҳор этди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Малайзиянинг КуалаЛумпур шаҳрида Ислом молияси ва банк иши мавзусида суғурта ва лизинг компаниялари ҳамда тижорат банклари вакиллари учун семинартренинг бўлиб давоми...

1479 15:07 / 21.11.2023
Бугун, 11 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида касбмаҳоратини оширган масжидлар муаззинларига ижозат шаҳодатномаси топшириш маросими бўлиб ўтди. давоми...

975 17:44 / 11.12.2025
Европа Иттифоқи Мьянмага қарши қурол эмбаргоси ва айрим расмийларига киритган санкциялари муддатини 2020 йил 30 апрелгача узайтирганини маълум қилди. Бу ҳақда IQNA давоми...

2145 07:10 / 01.05.2019
Рабиъул аввал ойи ҳар мусулмон инсон учун ўзгача аҳамият касб этиши табиий. Зотан, бу ойда ҳабибимиз, оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбар Муҳаммад давоми...

1868 15:12 / 09.10.2021